Жордано Бруно (италянча: Гиордано Бруно, лотинча: Иорданус Брунус; — Гиордано Филиппо; 1548, Нола 1600.17.2, Рим) италян файласуфи, космологи ва шоири; пантеизм намояндаси. Бруно христиан илоҳиёти асослари билан бирга Николай Коперник назариясини ўрганди. У ёшлигидан турли назарияларга танқидий кўз билан қараб, ҳар бир масала бўйича ўзининг мустақил фиқоларини қарама қарши қўяди. Баъзан унинг бундай мустақил ғоялари черков ва христианлик ақидаларига зид келади. Ҳурфиқолилиги учун инквизиция томонидан қаттиқ таъқиб қилинди. Бруно таъқибдан қочиб Неаполдан Римга ўтди, сўнгра Швейсария, Франсия, Англия, Германияда яшади. У ерларда астрономия, фалсафа ва мнемоника, яъни хотирани ривожлантириш санъатидан маърузалар ўқиди. Схоластик фалсафага, католик черковига қарши асарлар ёзди. Ўз таълимотини „Нола фалсафаси“ деб атади. 1592-йилда роҳиблар уни алдаб Венецияга таклиф қилдилар ва инквизиция қўлига топширдилар. Бруно даҳрийлик (ереслик)да айбланиб, 8 йил қамоқда ётди. Лекин ўз дунёқарашидан қайтмади. Католик черкови Брунони гулханда ёқиб юборди. Брунонинг дунёқараши юнон файласуфлари, Николай Коперникнинг гелиоцентрик системаси таъсирида шаклланди. У гелиоцентрик ғояни янада ривожлантирди, Қуёш системасидан ташқарида тирик мавжудотлар яшайдиган оламлар борлиги ҳақида замонаси учун дадил фиқолар баён этди. Ҳамма нарса ҳаракатда, узлуксиз ривожланишда, еру осмонда табиат қонунлари мавжуд деб билли. Лекин худо табиатда — нарсаларнинг ўзида деб тушунди. Бруно фан учун курашди. Брунонинг асосий асарлари: „Ғоялар сояси ҳақида“ (1582), „Сабаб, ибтидо ва яккаюягона ҳақида“ (1584), „Чексизлик, коинот ва оламлар ҳақида“ (1584), „Кулдаги зиёфат“ (1584), „Пегас сирлари“ (1585).

Гиордано Бруно
Жордано Бруно

Яна қаранг