Гиорги Заурович Гахария (грузинча: გიორგი ზაურის ძე გახარია) — Грузия давлат ва сиёсат арбоби. Аввалроқ у 2019-йил 9-сентябрдан[1] 2021-йил 18-февралгача[2] Грузия Бош вазири, Грузия Ички ишлар вазири ва Бош вазир ўринбосари (2017-2019), Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири (2016-2017) бўлган.

Гиорги Заурович Гахария
გიორგი ზაურის ძე გახარია
 14-Грузия Бош вазири
 
Мансаб даври
2019-йил 9-сентябр – 2021-йил 18-феврал
Президент Саломе Зурабишвили
Ўтмишдоши Мамука Бахтадзе
Вориси Майя Цкитишвили (в.б.)
 Грузия Ички ишлар вазири
 
Мансаб даври
2017-йил 13-ноябр – 2019-йил 9-сентябр
Бош вазир Гиорги Квирикашвили
Мамука Бахтадзе
Ўтмишдоши Гиорги Мгебришвили
Вориси Вахтанг Гомелаури
 Грузия Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири
 
Мансаб даври
2016-йил 26-ноябр – 2017-йил 13-ноябр
Бош вазир Гиорги Квирикашвили
Ўтмишдоши Дмитрий Кумсишвили
Вориси Дмитрий Кумсишвили
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 19-март, 1975-йил (51 йил аввал) (1975-03-19)
Тбилиси, Грузия ССР, SSSR bayrogʻi СССР
Сиёсий партияси Грузия учун (2021-йил май ойидан)
Таълим 1) Тбилиси Давлат университети
(тарих факултети)
2) МДУ
(политология факултети, 2000)
3) МДУ
(бизнес-мактаб, 2004)
Касби тарихчи, политолог, тадбиркор, сиёсатчи
Кабинет МДУ
Имзоси

Биографияси

Таълим

Гиорги Гахария Тбилиси Давлат университетининг тарих факултетини тамомлаган. 1994-2000-йилларда Москва Давлат университетида (сиёсий фанлар факултети, сиёсацҳунослик магистри) таҳсил олган. 2002-2004 йилларда Москва давлат университетининг Олий бизнес мактабида таҳсил олган.

Грузия ҳукуматида ишлаш

Гиорги Гахария ва Илҳом Алиев

Хусусий бизнесда ишлагандан сўнг (СФК Гроупда - Бош директор; Луфтҳанса Сервиcе Ҳолдинг АГда - Шарқий Европа, МДҲ ва Россия бўйлаб бизнесни ривожлантириш бўйича директор), 2013-йил март ойида у Грузия бизнес-омбудсманı этиб тайинланди. 2014-йил декабр ойидан бошлаб у Грузия ҳукумати иқтисодий кенгаши котиби лавозимини бирлаштирди. Гиорги Квирикашвили бош вазир бўлгач, 2016-йилнинг ноябрида Гиорги Гахарияни Иқтисодиёт вазири лавозимига ўзининг ўрнига тайинлаган эди. 2017-йил 13-ноябрда Гахария Грузия ички ишлар вазири этиб тайинланди. Грузия бош вазири ўринбосари лавозимини ҳам эгаллади.

2019-йил 3-сентябрда Мамука Бахтадзе истеъфога чиққанидан сўнг у Грузия Бош вазири лавозимига номзод сифатида кўрсатилган[3]. 9-сентябр, душанба куни у ҳукумат раҳбари лавозимини эгаллади. 2021-йил 18-февралда Гиорги Гахария мухолифатчи сиёсатчи Никанор (Ника) Мелияни ҳибсга олиш қарори юзасидан партиядошлари билан келишмовчиликлар туфайли истеъфога чиқди[4].

Ўз партиясини яратиш

2021-йилнинг май ойида у “Грузия учун” партиясига асос солган ва Тбилиси мери учун сайловда ушбу партиядан иштирок этган.

Манбалар

  1. ↑ „Президент Грузии подписала указ о назначении Гахарии премьером — Новости — Мир — Коммерсантъ“. 2019-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-сентябр.
  2. ↑ „Георгий Гахария ушел в отставку“. 2021-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-феврал.
  3. ↑ „Кандидатом на пост премьера Грузии стал глава МВД Гахария — Новости — Мир — Коммерсантъ“. 2019-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-сентябр.
  4. ↑ „Премьер Грузии объявил об отставке из-за ареста оппозиционного политика“. РБК (2021-йил 18-феврал). 2021-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-феврал.