Гиоргио Армани (талаффузи: Жоржио Армани; 1934-йил 11-июл, Италия – 2025-йил 4-сентябр, Италия) – моделер, „Эмпорио Армани“ мода империясининг асосчиси[2][3][4][5].

Гиоргио Армани
Таваллуди 11-июл 1934-йил
Вафоти 4-сентябр 2025-йил(2025-09-04)
(91 ёшда)[1]
Милан, Италия
Фуқаролиги Italiya bayrogʻi Италия
Мукофотлари
Андоза:Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун ордени катта хочи (2001-йилдан) Андоза:Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун ордени буюк офицери
Андоза:Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун ордени командори Faxriy legion ordeni

2001-йилга келиб, Армани энг муваффақиятли италян дизайнери ва қизил гилам модасининг асосчиси сифатида эътироф этилди. 2010-йилда дунёдаги энг баланд бино бўлган Бурж Халифада Армани меҳмонхонасини очди. Дунёдаги энг бой бисексуал одам ҳисобланади[6]. Блоомберг Биллионаирес Индех журналининг 2021-йилги ҳисоботига кўра, Армани бойлиги 9,53 миллиард долларга тенг бўлган[7][1].

Ҳаёти

Армани Италиянинг шимолидаги Пяченса шаҳрида туғилган. Акаси Сергио, синглиси Росанна, онаси Мариа Раимонди ва отаси Ҳуго Армани билан яшаган. Армани Миланда Лиcео Сcиэнтифиcо Леонардо да Винчидаги ўрта мактабда ўқиган. Милан университетининг тиббиёт факултетига ўқишга кирди. Уч йил ўқиганидан сўнг, 1953-йилда армияга кетди. Тиббий маълумоти туфайли у Веронадаги ҳарбий госпиталга шифокор этиб тайинланган[8].

Армани икки йил давомида ҳарбий хизматни ўтаб, 1957-йилда Миланда жойлашган Ла Ринасcенте универсал дўконида ойна сотувчиси бўлди. Ўша йили дўконда Финляндиянинг инновацион тўқимачилик, кийим-кечак ва уй жиҳозлари компанияси – Маримекконинг кийимларини намойиш қилди. У эркаклар кийимлари бўлимида сотувчи бўлди. Бу лавозимда мода саноатининг маркетинг жиҳатидан қимматли тажрибага эга бўлди[8]. 1960-йилларнинг ўрталарида Армани Нино Cеррути компаниясига ўтди ва эркаклар кийимларини ишлаб чиқди. Cерутти учун ишлашни давом эттирар экан, бир вақтнинг ўзида ўнтагача дизайн ишлаб чиқаришга ҳисса қўшди.

1960-йилларнинг охирида Армани архитектура устаси Сергио Галеотти билан танишди. Бу кўп йиллар давом этган шахсий ва профессионал муносабатларнинг бошланишини белгилади. 1973-йилда Галеотти уни Миланда дизайн офисини очишга кўндирди. Бу кенг қамровли ҳамкорлик даврига олиб келди. Армани Аллегри, Багутта, Ҳилтон, Сиcонс, Гибò, Монтедоро ва Тендрессе каби бир нечта мода уйларида мустақил дизайнер сифатида ишлади. Флоренсиядаги Сала Бянка намойишларидан кейин халқаро матбуот Армани муҳим шахслигини тан олди. Тажриба Армани ўз услубини янги йўллар билан ривожлантиришга имкон берди. 1975-йил 24-июлда дўсти Галеотти билан Миланда Гиоргио Армани брендига асос солди. Ўша йилнинг октябр ойида ўз номи билан 1976-йил баҳор ва ёз учун эркаклар тайёр кийимлари тўпламини тақдим этди. Аёллар кийими линиясини ҳам ишлаб чиқди[9].

Армани шунингдек, кино билан алоқани реклама мақсадида ҳам, ижодкорликни рағбатлантириш учун ҳам муҳим деб ҳисоблади. Армани ўз ишини машҳур „Америcан Гиголо“ филми учун, хусусан, Жулиан Кае ролини ўйнаган актёр Ричард Гере учун суратга олиш шарафига муяссар бўлди. Унинг кийимларини кино орқали суратга олиш ҳақиқатан ҳам Армани истеъдодларини оммалаштиришга ёрдам берди. Гере Армани кўйлаклари линиясини очиб, бу мода бренди учун кинодаги энг яхши реклама кампаниясини яратди. У Армани номи ва услубини ҳар қандай мода журнали эриша олмайдиган даражада кенгроқ аудиторияга тақдим этди. Филм Гере ва Арманини юлдузга айлантирди. Армани юздан ортиқ филмлар учун костюмлар ишлаб чиқди, улардан энг машҳури „Тҳе Унтоучаблес“ (1987) эди[10].

1996-йилда Эриc Cлаптон Армани мода намойишлари учун қўшиқлар басталаган ва шундан бери Армани либосида кийинган. Ўша йили Cлаптон Ню-Ёрк шаҳрида иккита Эмпорио Армани дўконини очди[11]. 1998-йилда Армани Cлаптонъс Cроссроадс гитара ауксиони учун зиёфат уюштирди[12].

2008-йилда Армани Испаниянинг Ронда шаҳридаги „Коррида Гоеска“да испан буқа жангчиси Cаетано Ривера Ордонез кийган „Гоесcо“ номли коррида костюмини яратди. Улар бир нечта мода намойишлари ва бошқа тадбирларда ҳамкорлик қилишган[13].

2009-йил ҳолатига кўра, Армани 60 та Гиоргио Армани бутиклари, 11 та Cоллезиони, 122 та Эмпорио Армани, 94 та А/Х Армани Эхчанге, 1 та Гиоргио Армани Аccессори ва 13 та Армани Жуниор дўконларидан иборат чакана савдо тармоғига эга эди. 2017-йил ҳолатига кўра, унинг йиллик айланмаси 1,6 миллиард доллар ва шахсий бойлиги 8,1 миллиард долларни ташкил қилган[14].

2001-йилда Армани энг муваффақиятли италян дизайнери сифатида эътироф этилди[15].

Армани 2025-йилнинг 4-сентябр куни ўз уйида вафот этди[1].

Инновациялари

Армани қизил гилам модасининг асосчиси ҳисобланади[16].

Армани модел Ана Каролина Рестон анорексия туфайли ўлгандан сўнг, 18 ёшгача бўлган тана массаси индексига (БМИ) эга моделларни тақиқлаган биринчи дизайнер бўлди[17].

Армани эстрада юлдузи Ладй Гага учун кўплаб саҳна либосларини ишлаб чиқди. У шунингдек, 52-Граммй Аwардс ва 2010-йилги МТВ Видео Мусиc Аwардс каби кўплаб нуфузли мукофот шоулари учун либослар тақдим этган[18][19].

Меҳмонхоналари

Гиоргио Армани ва Эмаар Пропертиэс ПЖСC ўртасида Гиоргио Армани номи остида камида еттита ҳашаматли меҳмонхона, учта дам олиш маскани қуриш бўйича шартнома имзоланган. Гиоргио Армани меҳмонхоналарнинг ички дизайни ва услубининг барча жиҳатларини назорат қилиш учун жавобгар бўлди.

Армани меҳмонхонаси 2010-йил 27-апрелда Бурж Халифада очилган[20], Дубайдаги баланд осмонўпар бинонинг пастки 39 қаватини ўз ичига олади. Унда 160 та меҳмонхона ва 144 та турар жой мавжуд[21]. Осмонўпар бино ичида жойлашган Армани Ресиденcес интерерини ва Армани/Cаса уй анжомлари коллексиясидан махсус ишлаб чиқилган маҳсулотлар қаторини лойиҳалаштирмоқда[21].

Спорт

Гиоргио Армани Олимпиа Милано баскетбол жамоаси президенти бўлган[22] ва "Интер" футбол жамоаси мухлиси эди[23][24].

Шахсий ҳаёти

Армани оммага бисексуал сифатида танилган. У ўзининг бизнес шериги, 1985-йилда юрак хуружидан вафот этган дизайнер Сергио Галеотти билан узоқ муддатли муносабатларда бўлганди. Яхтада сузиб юришни яхши кўради[25][26][27]

Армани 2025-йил 4-сентябрда 91 ёшида ўз уйида вафот этди[28][29].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Легендарй фашион десигнер Гиоргио Армани диэс“ (энг). неwс.скй.cом (2025-йил 4-сентябр). Қаралди: 4-сентабр 2025-йил.
  2. ↑ Гиоргио Армани Пресенц Неw Энгланд Фоотбалл Теам Офф-Фиэлд Wардробе фор Эуропеан Чампионшипс (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-06-08 санасида архивланган)(ингл.)
  3. ↑ „Ан Эхcеллент Питч“ (2007-йил 3-август). 2012-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 25-апрел. (WебCите сайтида 2012-02-23 санасида архивланган)(ингл.)
  4. ↑ Гиоргио Армани то бе намед УНҲCР Гоодwилл Амбассадор(ингл.)
  5. ↑ Форбс: 33 миллиардера, сделавших состояниэ на моде.
  6. ↑ „Лабел Овервиэw“ (эн). Неw Ёрк Магазине (6-июл 2007-йил). 2012-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-июн 2011-йил.
  7. ↑ Гиоргио Армани, Тҳе Фатҳер Оф Италиан Фашион (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-03-15 санасида архивланган)(ингл.)
  8. ↑ 8,0 8,1 Молҳо 2007.
  9. ↑ Пиззи, Сара (16 Май 2010), „Гиоргио Армани“, Вогуэ, 22 Деcембер 2015да асл нусхадан архивланди, қаралди: 18 Деcембер 2015
  10. ↑ Снеад, Элизабетҳ (28 Жуне 1987), „'Тҳе Унтоучаблес': А Cлотҳес Cонтроверсй“, Сун-Сентинел, 22 Деcембер 2015да асл нусхадан архивланди, қаралди: 18 Деcембер 2015
  11. ↑ Ёрк. „12 Септембер 1996 - Эриc Cлаптон & Ҳис Банд“. Wҳере'с Эриc!. 2022-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-декабр.
  12. ↑ Эриc Cлаптон Мй Лифе – Тҳе Аутубиограпҳй
  13. ↑ „Гиоргио Армани Десигнс Cостуме фор Cаетано Ривера Ордонез фор Тҳе Cоррида Гоесcа“. Армани Пресс (2008-йил 29-июл). 2011-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-декабр.
  14. ↑ „Гиоргио Армани“. Тҳе Wорлд'с Биллионаирес. Форбес (2012-йил 1-март). 2012-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-апрел.
  15. ↑ Cравен. „Гиоргио Армани биограпҳй“. Вогуэ (2011-йил 11-май). 2011-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-июл.
  16. ↑ „Гиоргио Армани: тҳе ман wҳо инвентед ред-cарпет дрессинг“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2014-йил 22-сентябр). Қаралди: 2015-йил 20-апрел.
  17. ↑ „Бразил моурнс ас анорехиа cлаимс анотҳер модел'с лифе“ (эн). Реутерс (2007-йил 20-январ). Қаралди: 2022-йил 23-феврал.
  18. ↑ Фанcе. „Ладй Гага: 10 Мост Оутрагеоус Оутфиц“ (эн). WҳатCултуре.cом (2013-йил 1-май). Қаралди: 2022-йил 23-феврал.
  19. ↑ „2010 МТВ ВМАс - Ладй ГаГа Ин Гиоргио Армани & Франc Фернандез“ (эн-УС). Ред Cарпет Фашион Аwардс (2010-йил 13-сентябр). 2023-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-феврал.
  20. ↑ „Армани ҳотел опенс ин Дубаи'с Кҳалифа тоwер“. Жпост.cом. Қаралди: 2013-йил 15-феврал.
  21. ↑ 21,0 21,1 „Армани Ҳотелс, Ресорц анд Ресиденcес оффиcиал wебсите“. Арманиҳотелс.cом. 2010-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-феврал.
  22. ↑ ҳттпс://баскетнеwс.cом/неwс-166568-армани-эхчанге-оwнер-гиоргио-армани-тҳис-ис-тҳе-стронгест-теам-иве-эвер-ҳад.ҳтмл
  23. ↑ Алехандер, Ҳиларй. „Армани турнс Энгланд оут ин а стйле тҳат wилл суит Беcкҳам“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2003-йил 19-май). 2022-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 14-июл.
  24. ↑ „Гиоргио Армани Биограпҳй“. WҳйФаме. 2007-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 14-июл.
  25. ↑ „Армани, Гиоргио (б. 1934)“. глбтқ.cом. 2015-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-апрел.
  26. ↑ Wилл Гиоргио Армани бе тҳе Ласт Фашион Десигнер? Неw Ёрк. Ретриэвед 24 Април 2015.
  27. ↑ Гиоргио Армани анд Сергио Галеотти: А Лове Сторй ЛухеМаг, 21 Жулй 2010. Ретриэвед 24 Април 2015.
  28. ↑ „Легендарй фашион десигнер Гиоргио Армани диэс“. Скй Неwс (2025-йил 4-сентябр). Қаралди: 2025-йил 4-сентябр.
  29. ↑ „Италиан фашион десигнер Гиоргио Армани ҳас диэд“. Реутерс (2025-йил 4-сентябр). Қаралди: 2025-йил 4-сентябр.