СЕФЕРИС (Сепҳерес; Сефериадис) Георгос (1900.19.2, Измир шаҳри — 1971.20.9, Афина) — грек шоири. 1926—62 йилларда турли мамлакатларда Грециянинг элчиси ва консули бўлиб ишлаган. Иккинчи жаҳон уруши даврида Қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг иштирокчиси. Илк шеърий тўплами — "Строфалар" (1931 )да дабдабали ортиқча сўзлардан чекиниб, аниқва тежамкор бандлар, мураккаб поғонали қофиялар ва франсуз символистларининг образлилик услубларидан фойдаланган. "Афсоналардаги тарих" (1935), "Тажрибалар китоби" (1940), "1 вахта журнали" (1940), "2вахта журнали" (1955) шеърий тўпламлари, "Систерна" достони (1932) ва бошқа асарлари С.ни эрксевар халқ куйчиси сифатида танитган. Эсселар ҳам ёзган. Нобел мукофоти лауреати (1963)[1].

Гиоргос Сеферис

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил