Гиосуè Cардуccи (1835.27.7, Тоскана, Валдикастелло — 1907.16.2, Болоня) — италян шоири, адабиёцҳунос. Илк ижоди Италияни бирлаштириш ғоялари билан суғорилган ("Ёшлик шеърлари", 1860; "Енгил машаққат", 1860). Cардуccи ХИХ асрнинг 60-йилларида миллиёзодлик ҳаракати раҳбарлари Ж. Мадзини ва Ж. Гарибалди тарафдорлари сафида бўлган. Кейинчалик Бирлашган Италия ҳаракатининг фаол аъзосига айланган. "Шайтон ҳузурига" (1863) достони, "Ямблар ва эподлар" (1882) ва б. шеърий тўпламларида Италия озодлиги йўлида курашган жангчилар жасорати акс эттирилган. "Янги шеърлар" (1861—87), "Ёввойилик қасидалари" (1877—93) шеърий асарларида мавжуд воқелик тасвири ҳамда антик адабиётга хос кўтаринки руҳ устунлик қилади. К. Данте, Петрарка, Боккаччо ва б. ҳақидаги илмий мақолалар муаллифи. Нобел мукофоти лауреати (1906)[1].

Гиосуè Cардуccи
Имзоси

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил