Гиованни Виллани (Италянча талаффузи: дʒоˈванни вилˈлаːни )[1][2] – Флоренсия тарихига оид Нуова Cрониcа (Янги хроникалар) тўпламини ёзган Италиялик банкчи, расмий, дипломат ва тарихчи бўлган. У Флоренсиянинг етакчи давлат арбоби бўлиб, кейинчалик у ишлаган савдо ва банк компанияси банкротга учраганлиги сабабли номи қораланган ва қамоқда ўтирган. Унинг иқтисодий тафсилотлар, статистик маълумотлар ва сиёсий-психологик билимлари ўрта асрнинг охирида Европадаги замонавий хроникачи бўлишида қўл келган[3]. Унинг Cрониcа китобида тарихда биринчи марта статистика жорий этилган деб ҳисобланади[4]. Виллани ўзининг Cрониcасида тасвирланган муҳим воқеалар орқали гуноҳ ва ахлоқий муносабатлар ҳақидаги учта таассуротни ҳам таъкидлади. Буларда ортиқчалик ҳалокат келтириши, ҳақ ва ноҳақ кучлар доимий курашда эканлиги ва воқеаларга тўғридан-тўғри Худо иродаси таъсир қилишини айтган[5].

Гиованни Виллани

Флоренсиядаги Логгиа дел Мерcато Нуовода Гаэтано Трентанове томонидан яратилган Гиованни Виллани ҳайкали
Таваллуди 1276 ёки 1280
Вафоти Дид нот реcогнизе дате. Трй слигҳтлй модифйинг тҳе дате ин тҳе фирст параметер.
Флоренсия
Касби Банкир, дипломат, хроникачи

Виллани 1300-йилда Рим юбилейи нишонланишида қатнашгандан кейин ўша шаҳар ҳурмати тарихини ўқиб сўнгра Cрониcа китобини ёзишга илҳомланган. Cрониcа китобида содир бўлган воқеаларни йилма-йил аниқ қилиб қатъий равишда чизиқли тартибга келтирилган. У Флоренсия шаҳри ва Тоскана вилоятининг кўплаб муҳим тарихий воқеалари, қурилиш лойиҳалари, сув босқичи, ёнғинлар, очарчилик ва офатлар ҳақида мураккаб тафсилотларни ўз ичига олади[6][7][8].

Виллани 1348-йилда Қора ўлим пайтида Cрониcа китоби устида ишлашни давом эттирган ва ўша йили касалликдан вафот этган[9]. Cрониcада маълумот киритишни кейинчалик укаси ва набираси давом эттирган. Виллани асари ҳақида замонавий тарихчилар ҳам мақтов, ҳам танқидий фикр билдирган. Танқидлар асосан унинг ҳодисаларга нисбатан ноёб йўл-йўриқларига, ташкилий услубларига ва Флоренсиясини улуғлашига қаратилган.

Манбалар

  1. ↑ Бартлетт (1992), 35.
  2. ↑ Ваучез эт ал. (2000), 1517.
  3. ↑ Бартлетт (1992), 35–36.
  4. ↑ Виллани, Гиованни. Энcйcлопæдиа Британниcа. Ретриэвед Марч 4, 2008, фром Энcйcлопæдиа Британниcа 2006 Ултимате Референcе Суите ДВД
  5. ↑ Бартлетт (1992), 36.
  6. ↑ Бартлетт (1992), 36–40.
  7. ↑ Клеинҳенз (2004), 1102.
  8. ↑ Бенедиcтоw (2004), 286.
  9. ↑ Клеинҳенз (2004), 1144.