Giperboloidlar
Qiyofa
Гиперболоидлар (гипербола ва юн. элдос — кўриниш) — иккинчи тартибли марказий сиртлар. Бир паллали ва икки паллали гиперболоидлар бўлади. Бир паллали гиперболоидлар чизиқли сиртлар туркумига тааллуқли; унинг ҳар қандай нуқтаси орқали шу бир паллали гиперболоидлар сиртида ётадиган икки тўғри чизиқ ўтади (булар тўғри чизиқли ясовчилар дейилади). Уни турли текисликлар билан кесганда кесимда ҳар хил 2-тартибли эгри чизиқлар: эллипс, гипербола ҳамда бир-бири билан кесишувчи тўғри чизиклар ҳосил бўлади. Гиперболоидларнинг амалий аҳамияти катта (мас, рус ихтирочиси В. Гиперболоидлар Шухов (1859— 1939) тизимидаги радиоминора бир паллали гиперболоидлар шаклида ясалган).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |