Giperemiya
Гиперемия (қадимги юнонча: ὑπερ - гипер... ва αἷμα - ҳаима — қон), қизариш — гавданинг маълум қисмидаги артерия ёки вена томирларининг қонга тўлиши. Томир кенгайтирадиган нервларнинг таъсирланиши ва томир торайтирадиган нервлар фаолиятининг сусайиши натижасида нерв системаси функсиясининг бузилиши артериал Гиперемияга олиб келади. Бунда зарарланган жойга кўп қон оқиб келганлиги учун у қизаради, шу жойда ҳарорат кўтарилади, ҳажми катталашади. Киши уялганида ёки ғазабланганида ҳам шундай ҳолат кузатилади. Юрак фаолияти бузилиши, веналар тиқилиб қолиши, томирлар иннервациясининг бузилиши натижасида пайдо бўлган веноз Гиперемияда зарарланган жой кўкариб кетади (сианоз), гоҳида шишади. Баъзан даволаш мақсадида компресс, грелка ва б. қўйилганда ҳам Гиперемия рўй бериши мумкин. Веноз гиперемия а ’зо ёки тўқималаминг, веналардан қон оқиб кетишининг қийинлашиши билан боғлиқ қонга то*лишининг ошишидир. Сабаблари: веналарнинг ташқаридан (боғич, о ‘сма, ҳом илали бачадон ва ҳоказо билан) қисилиши, вена томирларининг тиқилиши (тромб ёки эм бол б илан), қон о қ ишининг секинлашиши (юрак, о ‘пка касалликлари), узоқ вақт ётиш, ўтириш, тик туриш. Веноз гиперем ия патогенезининг асосий звеноси: қоннинг м э’ёрий оқиб келишида, унинг қайтишининг қийинлашишидир. Ташқи белгилари: кўкариш (сианоз), маҳаллий ҳароратнинг пасайиши, а ’зонинг катталашиши (шиш). Микроциркулация ўзгаришлари: қон оқишининг чизиқли ва ҳажмий тезлигининг секинлашиши, силкинишли ва маятниксимон қон ҳаракати, очилган к ап илларлар сонининг к о ‘пай иш и, венулалар ва м айда веналарнинг кенгайиши, коллатералламинг очилиши. Веноз гиперемиянин'7 асоратлари: тўқима озиқаланишининг маҳаллий бузилишлари (шиш, гипоксия), бириктирувчи тўқима ўсиши ва а ’зо атро фий аси (м ускат жигар, о ‘пка қ о ‘нг ‘ир индурацияси). Қон айланишларининг умумий бузилишлари ҳам бўлиши мумкин (масалан, дарвоза тизими веналарида қон димланиш). Айрим ҳолатларда: яра битиши ва маҳаллий инфексияли жараёнларда, веноз гиперемия фойдали бо'лиши ҳам мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |