Гиперфунксия (гипер... ва функсия) — организм системалари ёки бирор аъзо, тўқима фаолиятининг кучайиши. Г. физиологик таъсирловчининг таъсирига жавоб реаксияси, мас, спортчиларда юрак мускуллари қисқаришлари кучининг ортиши ёки патологик бирор касаллик туфайли (мас, қалқонсимон без Г.сида тироксин гормони куп ажралади — гипертиреоз кузатилади) рўй бериши мумкин (яна қ. Гипофунксия).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил