Gipergen konlar
Гиперген конлар, седиментоген конлар, экзоген конлар — Ер юзасида қад. ва ҳозирги геокимёвий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда ҳосил бўлган фойдали қазилма уюмлари. Гиперген конлар эндоген шароитида ҳосил бўлган минерал хом ашёларнинг механик ва биокимёвий қайта ўзгариши ва дифференсиациясидан таркиб топади. Гиперген конлар нураш, сочма ва чўкинди конларга бўлинади. Океан ва денгиз туби ётқизиқларида чўкинди (кўмир, ёнувчи сланеслар, нефт, ёнувчи газ ва бошқалар), ён бағирлар, дарё ва денгиз соҳилларининг бўш ётқизиқларида сочма (олтин, платина, титан, волфрам ва бошқалар), материк юзасида нураш (никел, темир ва бошқалар) конлари ҳосил бўлади. Гиперген конларга нефт ва газ, кумир, кўпчилик рудали ва норуда конлари киради. Гиперген конларнинг саноат аҳамияти катта.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |