Gipergen minerallar
Гиперген минераллар – гипергенез зонасида, яъни Ер пўстининг энг юқори қисмида паст температура ва босимда ҳосил бўлган минераллар. Энг кўп тарқалган Гиперген минералларга силикат жинсларининг нурашидан ҳосил бўлган гилли минераллар киради. Гидроксидлар, кислород кислотаси тузлари (сулфатлар, карбонатлар, нитратлар ва б.) кўп учрайди. Гиперген минералларга гидратация (кристалл панжарасига молекуляр сув ёки гидроксиднинг кириши), элементларнинг юқори даражада оксидланиш (темир, марганес, олтингугурт ва б.) хусусиятлари хос. Гиперген минераллар ҳосил бўлишида кислород, сув, карбонат, сулфат, хлорид ва фосфат кислоталарининг ионлари асосий рол о’йнайди. Бундан ташқари иқлим, релеф, минералларнинг физик, кимёвий хусусиятлари ҳамда ўсимлик ва ҳайвонларнинг фаолияти ҳам аҳамиятли. Гиперген минераллар чўкинди конларни ва қад нураш пўстининг фойдали қазилмалари (боксит, гил, оҳактош, ко’мир, туз ҳамда темир ва марганес рудалари)ни излашда муҳим аҳамиятга эга.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |