Giperinflyatsiya

Гиперинфляция (юн. гипер... ва лот. инflатио —шишиш , кўтарилиш) — товарлар нархининг шиддат билан кутарилиши, муомаладаги пул массасининг кўпайиши; пул бирлиги қадрининг кескин пасайишига, тўлов муомаласининг издан чиқишига, одатдаги хўжалик алоқаларининг узилишига олиб келади. Одатда нархнинг ўсиш даражаси ойига 1,5 баробар ёки 50% га етганда гиперинфляция жараёни бошланган ҳисобланади. Гиперинфляция билан инфляция ўртасидаги чегарасини аниқлаш жуда қийин. Гиперинфляциянинг яна бир муҳим белгиси — корхона, ташкилотлар ва аҳоли нима қилиб бўлса ҳам пулни товарга айлантиришга уринади, товар сотиб олиш мумкин бўлган, қадри юқори пул — валюта йиға бошлайди. Гиперинфляция шароитида нарх-навони мутлақо тартибга солиб бўлмайди, бартер авж олади, пул ўз вазифаларини бажармай қўяди. Гиперинфляция иқтисодий танглик белгисидир. Гиперинфляция аксарият ҳолларда ўта тасодифий сиёсий ва иқтисодий омиллар — урушлар, иқтисодий таназзул, ҳукумат сиёсати туфайли аҳолининг пулга ишончсизлиги ва б. натижасида келиб чиқади. ХХ асрнинг 20-й.лари бошида Германияда ва Иккинчи жаҳон уруши даврида Хитойда яққол кузатилган. гиперинфляциянинг олдини олиш учун шошилинч ҳолда инфляцияга қарши чоралар кўрилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |