Гиперкапния (гипер... ва юн. Капнос — тутун) — артериал қонда (организмда ҳам) карбонат ангидрид (СО,) парсиал босимининг (миқдорини ҳам) нормадан кўпайиб кетиши. СО2 ортиқча бўлган ҳаводан нафас олинганда, миядаги нафас марказининг қўзғалувчанлиги сусайиши сабабли ўпка вентиляцияси камайганда, ўпка эмфиземаси, асфиксия ва б. ҳолатларда кузатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил