Гипертелоризм (қадимги юнонча: ὑπερ – ҳаддан ташқари, τῆλε – узоқ, ὁρίζω – бўлиниш) – иккита жуфт органнинг ғайритабиий масофа жойлашгани ҳисобланади. Бу одатда кўзнинг ички бурчаклари орасидаги масофанинг узоқалашуви билан тавсифланган кўз гипертелоризмига асос бўлади. Бу ҳолатни телекантусдан ажратиш лозим, унда фақат палпебрал ёриқларнинг ички бурчаклари орасидаги масофа узоқлашади. Шунингдек, бу ҳолат кенгайган сфеноид суяк, бошқа туғма нуқсонлар ва ақлий заифлик орқали характерланади[1][2].

Касаллик белгилари сифатида гипертелоризм Эдвардс синдроми, ДиЖорж синдроми, Аперт синдроми, Нунан синдроми, нейрофиброматоз, Wолф-Ҳиршҳорн синдроми, мушук чинқириғи синдроми ва айрим турдаги моркирозларда пайдо бўлиши мумкин[3].

Ҳаволалар

Манбалар