Гипертензия (гипер... ва лотинча Тенсио — кучайиш) — аслида қон томирлари, организм ковак аъзолари, бўшлиқлари ва тўқималарда гидростатик босимнинг ортишини англатувчи умумий тушунча. Гипертензия термини кўпроқ калла ички босими ва кон томирлари (артерия ва вена) босими ошганда қўлланади (қаранг Гипертония касаллиги). Гипертензия ҳолати айрим касалликлар белгиси бўлиши ёки баъзан шу аъзолар босимининг мунтазам ортиши, улар фаолиятининг издан чиқишига олиб келиши мумкин. Гоҳо соғлом кишиларда ҳам гипертензия кузатилади ва ҳеч қандай асорат қолдирмай, тезда ўтиб кетади. Гипертензиянинг олдини олиш учун уни вақтида аниқлаб даволатиш ва унга сабаб бўладиган омилни бартараф этиш лозим. Артериал гипертензия бу қон айланишининг тизимли доирасидир ва у нарса кўпинча киши ўзига фойдали бўлган нарсани ҳаддан ташқари кўп ишлаца уни ишдан чиқишга олиб келади

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил