Гипертоник эритмалар - осмотик босими одам, ҳайвон ва ўсимлик ҳужайралари ичидаги суюқликнинг осмотик босимидан юқори эритмалар. Гипертоник эритмалар микробга қарши таъсир этганда тўқималар, жумладан, айрим ҳужайралар (микроблар) сувини йўқотиб, бужмайиб қолади (қаранг Плазмолиз) ва уларнинг ҳаёт фаолияти кескин пасаяди. Гипертоник эритмалар гипотоник эритмалар ва изотоник эритмалар билан бирга тирик тўқима ва ҳужайралардаги осмотик босимни ўлчаш учун қўлланади. Гўшт, балиқ ва сабзавот маҳсулотлари тузланганда ош тузи гипертоник эритмалар консерваловчи маҳсулотларга таъсир кўрсатади. Яллиғланиш жараёнларини тузатишда ҳам гипертоник эритмалардан фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил