Гипертония (гипер— катта ва юнонча тонос — таранглик) — аъзо ва тўқималар тонуси (таранглиги) нинг ортиши. Майда артериялар тонусининг ортиши натижасида қон босимининг кўтарилиши гипертония деб аталади. Гипертония касаллиги, нефрит ва бошқаларнинг асосий белгиси.

Гипертония алоҳида касаллик сифатида ҳам, бошқа касалликларнинг асорати сифатида ҳам келиши мумкин. Касаллик ҳолатида кўпинча артериал гипертензия сифатида юритилади.

Белгилари

Гипертонияга учраган беморларда асосий белгилар шикояларда наъмоён бўлади. Улар бош айланиши, оғриши, юрак тез уриши, кўз олди хиралашишидан шикоят қилади. Қон босими ошганда асосий белги кўнгил айниш, бошда оғриқ ва қулоқда шовқин ҳисобланади. Баъзи беморларда умуман белгиларсиз кечиши ҳам мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил