Gipertrixoz
Гипертрихоз (гипер... ва юн. тҳричос— соч), баданни ортиқча жун босиши, сертуклик — эндокрин безлар функсиясининг бузилиши натижасида баданни қалин тук (жун) қоплаши ёки мутлақо тук бўлмайдиган жойлардан тук чиқиши. Туғма ва орттирилган Г. бўлади, боланинг кафти, товони, оёққўл бармоқларининг ички томонидан ташқари, баданнинг ҳамма қисми майин, узун, нозик тук билан қопланади. Туклар бир жойда (маҳаллий, мас, юзда) ёки баданнинг ҳамма қисмида (тарқоқ) учраши мумкин. Ички секресия безлари фаолиятининг бузилиши, шунингдек, иссиқ, механик ва кимёвий таъсиротлар натижасида баданнинг маълум бир жойида туклар кўп ўсади. Бутун баданнинг сертуклиги, табиатан киши конституциясига (мас, жанубдаги баъзи халқлар сертук бўлиши) ҳам боғлиқ. Устки лаб, лунжлар, баъзан энгак ва бўйинда дағал тук (соқол-мўйлов) ўсиши мумкин (қаранг Гирсутизм); баъзан балоғатга етиш ёки климактерия даврида ҳам кузатилади. Г. яққол намоён бўлиб, киши ҳуснини бузса, косметолог-шифокорга кўриниш, агар унга бирор касаллик сабаб бўлса вақтида даволатиш зарур.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |