Гиперволемия — умумий қон ҳажмининг ошишига айтилади[1].

  1. Оддий гиперволемия — эритроситлар билан плазма о’ртасидаги нисбат ме`ёрда сақланган ҳолда қон умумий ҳажмининг ко’пайиши. Бундай ҳолат ко’п миқдорда қон қуйилганида пайдо бо’лади. Аммо ко’п о’тмай қоннинг суюқ қисми томир о’занидан чиқиб кетади, эритроситлар эса томирлар ичида қолади ва қоннинг қуюқлашиши келиб чиқади. Кучли жисмоний меҳнат вақтида ҳам оддий гиперволемия пайдо бо’лади. У умуман қон оқимига деподаги қоннинг о’тиши билан бог`лиқ.
  2. Олигоситемик гиперволемия. – қон ҳажмининг плазма ҳисобига ко’пайиши (гидремия). Бундай ҳолат суюқликнинг организмдан чиқарилиши бузилганда, жумладан буйрак касалликлари (диффуз гломерулонефрит, о’ткир ва сурункали буйрак етишмовчиликлари), юрак етишмовчиликлари туфайли организмда сувнинг то’планишида ҳамда организмга қон о’рнини босувчи суюқликлар жо’натилганида пайдо бо’лади. Уни экспериментда ҳайвонларда моделлаштириш мумкин. Бунинг учун ҳайвоннинг венасига натрий хлориднинг изотоник эритмаси юборилади.
  3. Полиситемик гиперволемия деб қон ҳажмининг эритроситлар миқдорининг ко’пайиши эвазига ортишига айтилади. Бундай ҳолат қон компонентларини (эритроситар, тромбоситар массалар) қуйганда, тог`ли ҳудудларда яшовчиларда, гипоксияларда, атмосфера босимининг пасайишида, шунингдек организмнинг оксигенга талаби қондирилмаслиги билан бог`лиқ касалликларда (юрак туг`ма нуқсонлари, о’пка эмфиземаси) кабиларда пайдо бо’лади ва уни компенсатор ҳолат сифатида қаралади[2].

Аммо эритремияда, я`ни сурункали лейкознинг бир ко’ринишида полиситемик гиперволемиянинг юзага келиши суяк ко’мигида эритроситларнинг қатор о’сма ҳужайраларини ко’пайиб кетишининг оқибати ҳисобланади. Бунда айланиб юрувчи қон ҳажми эритроситлар ко’пайиши ҳисобига 40-60%га ошади[3].

Манбалар

  1. ↑ „Гиперволемия“. онлине.закон.кз. Қаралди: 3-август 2022-йил.
  2. ↑ „Гиперволемия“. www.wикиwанд.cом. Wикиwанд. Қаралди: 3-август 2022-йил.
  3. ↑ Азимов, Раҳимжон Қаюмович. Патофизиология, Қон патофизиологияси, 2010, Тошкент — 138-150-бет.