Гиподинамия (ҳаракатнинг камайиши, юнонча ҳйпос – „кам“ ва динамос – „ҳаракат“) – бу восита фаолиятининг чекланиши, мушакларнинг қисқариш кучининг пасайиши билан тана функцияларининг (мушак-скелет тизими, қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш тизими) бузилиши. Ҳозирги кунда урбанизация, меҳнатни автоматлаштириш ва механизациялаш, алоқа воситаларининг ролини ошириш туфайли жисмоний камҳаракатлиликнинг тарқалиши ортиб бормоқда.

Ўтроқ турмуш тарзи кўплаб касалликларнинг сабабчисидир.

Жисмоний ҳаракацизлик – бу одамнинг жисмоний меҳнатдан озод бўлишининг натижасидир. Жисмоний ҳаракацизлик айниқса юрак-қон томир тизимига таъсир қилади – юрак қисқаришининг кучи заифлашади, иш қобилияти пасаяди, томирлар тонуси пасаяди. Гиподинамия айниқса метаболизмга (метаболизм ва энергия) таъсир кўрсатмай қолмайди, тўқималарда қон таъминоти пасаяди. Ёғларнинг етарли даражада парчаланмаганлиги туфайли қон „ёғли“ бўлиб, томирлар орқали секинроқ оқади – озуқа моддалари ва кислород билан таъминлаш камаяди.

Гиподинамия касалик эмас балки, организм жисмоний фаолияти пасайиши ҳисобланади. Шундай бўлса-да, у миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда. „Ортодокс“ тиббий порталида ёзилишича, гиподинамия ўлим сабаблари бўйича ҳатто чекишни ҳам ортда қолдирар экан: 5,3 миллион кишида – гиподинамиядан, 5 миллион кишида чекишдан келиб чиқадиган ўлим ҳолати кузатилади, бу бор-йўғи бир йиллик маълумот.

Кўпинча 35-40 ёшдан кейинги аҳоли қатламида тананинг турли соҳаларида ёғ тўғималари ривожланиши ва бошқа сабаблар туфайли камҳаракатлик келиб чиқади.

Спорт инсонни чиниқтириб организмда қон айланишини яхшилайди тўқималар трофикасини оширади, мушакларнинг тонуси ошишига олиб келади.

Гиподинамияни олдини олиш – биринчи навбатда тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, жисмоний машлар билан шуғулланиш, кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиш лозимдир.