Gipogen minerallar
Гипоген минераллар - (гипо... ва юн. генес — келиб чиқиши) — Ер пўстининг чуқур қисмида минерал ҳосил бўлиш жараёнлари натижасида вужудга келадиган минераллар. Г. м.га силикатли ва сулфид оксидли магманинг кристалланишидан ҳосил бўлган минераллар (дала шпатлари, пироксенлар, оливин, хромит, титаномагнетит ва б.), газсимон бирикмаларга бой қолдиқ (пегматит) эритма минераллари (слюдалар, топаз, берилл ва б.), контакт-метасоматик минераллар (гранатлар, везувианлар, магнетит, шеэлит ва б.), гидротермал руда томирлари минераллари (флюорит, волфрамит, касситерит ва б.) ва вулкан буглари минераллари (олтингугурт ва б.) киради. Г. м. пайдо бўлиш жараёни гипо ген жараёнлар дейилади. Г. м.нинг кўплари Ернинг юза қисмида барқарор эмас ва нураш натижасида гиперген минералларга айланади. Г. м. турини аниқлаш улар билан боғлиқ бўлган фойдали қазилмаларни қидириб топишга имкон беради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |