Gipogonadizm
Qiyofa
Гипогонадизм (гипо... ва гонадалар), гипогенитализм — жинсий гормонлар етишмаслиги оқибатида келиб чиқадиган ва жинсий аъзолар ҳамда иккиламчи жинсий белгиларнинг етарли даражада ривожланмаслиги билан ифодаланадиган касаллик ҳолати. Бирламчи ва иккиламчи гипогонадизм фарқ қилинади. Бирламчи гипогонадизм касаллик оқибатида жинсий безларнинг бевосита шикастланиши (жинсий дифференсияланишнинг туғма нуқсонлари, жароҳатланишлар, нурланиш ва б.) натижасида келиб чиқади. Иккиламчи гипогонадизм гипоталамус-гипофиз системаси касалликлари (мас, ўсмалар) натижасида гонадотроп гормонлар ёки рилизинг-омиллар секресияси камайиб кетиши ёки тўхташи оқибатида рўй беради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |