Гипоменоррея – ҳайз кўриш даври ўзгармаган ҳолда ҳайз сикли пайтида камроқ қон кетишидир.

Белгилари

Баъзи аёлларда ҳайз сикли пайтида камроқ қон кетиши одатий ҳол бўлиши мумкин. Бу ҳолат генетик бўлиши мумкин ва агар анамнез йиғилса, аёлнинг онаси ва/ёки опа-синглисида ҳам ҳайз кўриш даврида қон ҳажми камлигини аниқлаш мумкин.

Ҳайз кўришнинг камайиши гормонал контрацепция усуллари, масалан, оғиз контрацептив таблеткалари, гормонал ўзгаришга олиб келадиган бачадоничи контрасептив қурилмалари ёки Депо-Провера каби гормонал имплантларнинг кенг тарқалган ножўя таъсири бўлиши мумкин. Кўпгина гормонал контрацептивларда мавжуд бўлган нисбатан паст эстроген эндометрий ўсишини пасайтиради, шунинг учун ҳайз пайтида ажралиб тушадиган эндометрий ҳажми кам бўлади[1].

Кам ҳайз кўриш одатда репродуктив ҳаётнинг у ёки бу чегараларида, яъни балоғат ёшидан кейин ва менопаузадан олдин содир бўлиши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, бу вақтда овуляция тартибсиз бўлиб, эндометриал қаватлар нормал ривожланмайди.

Сабаблари

  • Гипоменорреянинг сабабларидан бири Ашерман синдроми (бачадон ичи битишмалари) бўлиб, унинг ягона аниқ белгиси гипоменоррея (ёки аменорея) бўлиши мумкин. Ҳайз кўриш етишмовчилиги даражаси адгезиялар даражаси билан боғлиқ[2].
  • Бачадон ҳажмининг кичиклиги: ҳайз миқдорининг кам миқдорда бўлиши баъзида қон кетиш юзасининг одатдагидан кичикроқ эканлигини англатади ва баъзида миомектомия ёки бачадондаги бошқа пластик операциялар пайтида эндометриал бўшлиқ ҳажми камайганида кузатилади.
  • Нерв ва эмоционал факторлар: стресс ёки ҳаддан ташқари ҳаяжон каби психоген омиллар гипоменорреяга олиб келиши мумкин. Бундай омиллар тухумдонлар сиклида (эстроген ва прогестерон каби гормонларни ажратиш учун) тухумдонларни рағбатлантирадиган миядаги марказларнинг фаолиятини пасайтиради ва бу гормонларнинг кам ишлаб чиқарилишига олиб келиши мумкин.
  • Танада ёғ тўқимасининг камлиги: Ҳаддан ташқари кўп жисмоний машқлар ва нотўғри диэта танадаги ёғ улуши пасайишига, натижада кам ҳайз кўришга олиб келиши мумкин. Бу ҳайз кўришнинг тўлиқ йўқлиги (аменорея)га ҳам олиб келади[3].

Диагностика

  • Қон анализлари: Ҳайз пайтида қон оқимининг пасайишининг кўп учрайдиган сабаблари қон анализлари билан аниқланиши мумкин. Фолликула стимулловчи гормон, лутеинловчи гормон, эстроген, пролактин, инсулин каби гормонлар даражасини аниқлаш учун қон анализлари муҳим аҳамиятга эга. Тухумдон поликистози синдромида инсулин ва андрогенларнинг юқори даражаси кузатилади.
  • Ултрасонограмма: Ултрасонограмма эндометриумнинг қалинлигини, тухумдонлар ҳажмини, фолликуллалар ўсишини, овуляцияни ва бошқа анормалликларни ташхислаши мумкин.
  • Бошқа тестлар: Баъзида ҳайз пайтида кам қон ҳажмининг сабабини аниқлаш учун МРТ каби бошқа усуллар талаб қилинади.

Даволаш

Агар жиддий сабабли анормаллик аниқланмаса, беморни тинчлантиришдан ташқари даволаш усули керак эмас. Акс ҳолда, даво чоралари гипоменорреяга олиб келган анормалликни даволаш билан олиб борилади.

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Тҳе Неw Ҳарвард Гуиде то Wомен'с Ҳеалтҳ. Ҳарвард Университй Пресс, 2004 — 384-бет. ИСБН 0-674-01282-8. 
  2. ↑ "Трауматиc ҳйпоменоррҳеа-аменоррҳеа (Ашерман'с сйндроме)". Фертил. Стерил. 30 (4): 379–87. Оcтобер 1978. дои:10.1016/с0015-0282(16)43568-5. ПМИД 568569. 
  3. ↑ „Аменоррҳеа: Cаусес“. Маё Cлиниc. Қаралди: 2011-йил 24-сентябр.

Андоза:Аёллар чаноқ бо'шлиг'и ва жинсий а'золар касалликлари