Gipoteza
Гипотеза (қадимги юнонча: ὑπόθεσις – ҳйпотҳесис – асос, тахмин) – ҳодисаларнинг қонуний (сабабли) боғланиши тўғрисидаги тахминан мулоҳаза, фараз. Гипотеза илмий билишни ривожлантириш учун асос бўлади. Гипотезанинг мантиқий жиҳатдан таҳлил қилиш (таққослаш, анализ ва синтез, мавҳумлаштириш ва умумийлаштириш) асосида бевосита билимга ўтиш, сабабий боғланиш асосида қонуниятларни очиш каби босқичлари бор. Умумий гипотеза бир гуруҳ ҳодисалар, жараёнлар хусусияти ва сабаби тўғрисидаги, хусусий гипотеза алоҳида, якка ҳодисалар, жараёнлар сабаби тўғрисидаги тахминдир. Ҳар қандай гипотеза текширишни талаб қилади. Натижада унинг эҳтимоллиги ортади ёки камаяди, ҳақиқатлиги исботланади ёки рад этилади. Янги фактларни эски назариялар билан изоҳлаш мумкин бўлмаганда, чекланган миқдордаги фактлар ва кузатишларни изоҳлашда гипотезага эҳтиёж туғилади. У кейинги билимларга, текширишларга йўл очади, янги назариялар эса яна бошқа гипотезани туғдиради. Гипотеза билиш жараёнининг ажралмас қисми сифатида муҳим аҳамиятга эгадир.
Юридик фанлар тизимида эса, гипотеза ҳуқуқ нормасининг бир қисми боълиб, унда дипозицияда коърсатилган қоиданинг кучга кириши учун зарур боълган аниқ ҳаётий ҳолат (воқеа, ҳаракат, ҳодисалар) оъз ифодасини топади". Шунингдек, гипотеза ҳуқуқ нормасининг ҳаракатини, амал қилиш шартини коърсатувчи (вақт, жой, субект ва бошқалар) юридик фактларни ифода этувчи таркибий қисм сифатида ҳам эътироф этилади. Таъкидлаш лозимки, гипотеза матни „агар“, „агарда“, „у ҳолатда“ каби соъзлари ёки шунга яқин соъзлар билан бошланиши ҳам мумкин.
Гипотеза ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади: оддий, мураккаб ава алтернатив.
Ҳуқуқ нормаларининг амал қилиши билан богълиқ боълган битта шарт-шароит акс этган гипотеза оддий гипотеза ҳисобланади. Масалан, Президент Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йигъилишида қасамёд қабул қилган пайтдан бошлаб оъз лавозимига киришган ҳисобланади (Оъзбекистон Республикасининг Конституцияси, 92-модда
Мураккаб гипотезада эса ҳуқуқ нормасининг амал қилиши икки ёки ундан ортиқ ҳолатларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигига богълиқ эканлиги коърсатилади Масалан, „Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар оъз ота-оналари ҳақида гъамхоърлик қилишга мажбурдирлар“ (Оъзбекистон Республикасининг Конституцияси, 66-модда).
Алтернатив (муқобил) гипотеза эса ҳуқуқ нормаларининг амал қилиши санаб оътилган шарт-шароитлардан бирига богълиқ эканлигини баён этади.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |