Гипотиреоз (гипо… ва лотинча (гландула) тҳйреоидеа — қалқонсимон без) — қалқонсимон без фаолиятининг кескин сусайиши, унинг етарли ишламаслиги. Микседеманит енгилроқ шакли. Асосий белгилари: толиқиш, жисмоний ва руҳий заифлик, уйқучанлик, хотира сусайиши, юз кепчиши, қовоқлар шишиши, тери қуруқшаши, соч тўкилиши, вазн ортиши, тушкунликни ҳис қилиш, қабзият, асосий моддалар алмашинувининг бузилиши ва бошқалар. Бемор гормонлар билан даволанади.

Қалқонсимон безнинг кам фаоллиги (гипотериоз) қалқонсимон безининг етарли даражада гормонлар ишлаб чиқармаслигидир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил