Гипотрофия (гипо-кам ва юн. тропҳе — овқат, озиқ) — болалар овқатланишининг сурункасига бузилиши натижасида уларнинг аста-секин озиб кетиши. Г. асосан ёш болалар (гўдаклар)да учрайди, онанинг турли касалликлари оқибатида ҳомилада ҳам пайдо бўлиши мумкин. Она сути кам бўлиб, боланинг оч қолиши, нотўғри эмизиш, кам ва бир хил овқатлар, шунингдек, анчагача сут аралашмалари билан овкатлантириш, болани нотўғри парвариш қилиш, чала туғилиш, тоза ҳавода кам бўлиш, меъдаичак йўлининг ирсий ёки орттирилган касалликлари, бот-бот шамоллаш Г. га сабаб бўлади. Бола организмига етарли овқат тушмаслиги боис у ўзининг захира оқсиллари, ёғлари, углеводлари ва б.ни сарфлай бошлайди, натижада организм жуда очиқиб, ҳолсизланиб қолади. Суяк системасининг шаклланиши, моддалар алмашинуви, турли аъзолар ва нерв системасининг функсияси бузилади, бола организмининг турли касалликларга қаршилиги сусаяди. Г.да боланинг вазни камаяди, ўсиши ва ривожланиши секинлашади, териси буришиб окаради, юмшайди, қуруқ бўлиб қолади, дардга тез чалинади. Касалликнинг уч даражаси фарқланади - 1-даража (енгил шакл, боланинг вазни 10-20% кам), 2-даража (о'ртача, вазн 20-30% кам), 3-даража (ог'ир, вазн 30% дан ортиқ кам). Ог'ир ҳолатларда нафақат вазн, балки психомотор ривожланиш ҳам жиддий орқада қолади. Гипотрофия ко'пинча бошқа касалликлар билан - масалан, рахит, анемиа, ичак инфексиялари билан бирга кечиши мумкин. Шу туфайли ташхис қо'йишда дифферинсиал ёндашув зарур. Г.ни фақат врач даволайди. Болани иложи борича кўкрак сути билан боқиш ва у эмган сут миқдорини назорат қилиб бориш, бола боқиш тартибларига амал қилиш ва ўз вақтида қўшимча овқатлар бериш, иложи борича болани очиқ хаводан баҳраманд этиш, касалликларни ўз вақтида даволатиш зарур.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил