Гипоцентр (гипо… ва лот. cентрум — марказ) — зилзила ўчоғининг маркази. Г. 0 дан 700 км чуқурликгача бўлиши мумкин. Г. жойлашган чуқурлик тез ўзгарувчан бўлади. Г. Ер ости силкиниш манбаи бўлиб, зилзилалар ўша ердан бошланади. Тектоник ёриқлар бўйлаб силжишлар юзлаб кмга чўзилади ва бу ҳолда ёриқнинг ажралиши бошланган нуқтасига Г. дейилади. Ер пўстининг юқори қисмидаги (20 км гача) Г. қалин қатламли жинсларнинг синувчан деформацияси натижасида пайдо бўлади, чуқурроқдаги Г. пластик деформациялар, кўпроқ бўладиган умумий кўринишда вужудга келади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил