Gipparx
Гиппарх (Ҳиппарчос) (мил. ав. 180 ёки 190—125) — юнон астрономи. Астрономия асосчиларидан бири. Қуёш ва Ойнинг кўринма ҳаракатини ҳисоблаш усулини такомиллаштирган. Юлдузларни кўринма равшанлиги жиҳатидан 6 босқичга бўлиб, уларни юлдуз катталиклари деб атаган. Тропик йилнинг давомийлигини аниқ(хатоси 6 мин.) ўлчаган. Ердан Ойгача бўлган масофани 50—60 Ер радиусига тенг деб олиб, Ойнинг улчамларини аниқлаган. Г. 1000 юлдузни уз ичига олган юлдузлар жадвалини тузган, пресессия ҳодисасини кашф этган. Қуёшнинг кўринма йиллик ҳаракатидаги нотекисликка асосланиб, Қуёш орбитасининг маркази Ер марказида эмас, Қуёш билан Ер орасидаги масофа ўзгариб туради, деган хулосага келган. Г. асарлари ва жадвали бизгача етиб келмаган. Унинг ишлари ҳақидаги маълумотлар Птолемейнит "Алмагест" асарида сақланиб қолган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |