Gips-beton
Гипс-бетон — қурилиш гипси асосида тайёрланадиган бетон тури (қаранг Гипс). Гипс-бетонни тайёрлашда тош минераллар (кўпинча, ғовак ва ғадир-будур сиртли) ва органик (ёғоч қипиқлари, майда сомон ва б.) тўлдиргичлардан фойдаланилади. Гипс-бетонга, одатда, қовушишини секинлаштирувчи қўшилмалар, шунингдек, унинг сув ва атмосфера таъсирларига чидамлилигини оширадиган қўшилмалар қўшилади. Гипс-бетон ёғоч ёки органик материаллар билан арматураланади. Гипс-бетон асосида панеллар ва тўсиқ плиталари, вентиляция блоклари, қоплама листлар ("қуруқ сувоқ") ва б. тайёрланади (қаранг Гипс-бетон буюмлар]]).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |