Gips
Гипс (юн. гйпсос—бўр, оҳак) 1)табиий гипс—минерал; сувли калсий сулфат тузи CаСО4•2Ҳ2О; таркибида соф ҳолда CаО (32,56%). СО3 (46,51%), Ҳ2О (20,93%) бўлади. Моноклин системада кристалланади. Кристаллари пластинкасимон, устунсимон, нинасимон ва толасимон кўринишда бўлади. Кўпинча, туташ донадор, толасимон массалар, турли кристаллик гуруҳлар тарзида учрайди. Тоза гипс рангсиз ва шаффоф; таркибида қўшилмалар бўлгани кулранг, сарғиш, қўнғир ва бошқа рангда бўлади. Минералогик шкала бўйича қаттиалиги 1,5—2; зичлиги 2300 км/м3. 20° да сувда эрувчанлиги 2,05г/л. 170° атрофида қиздирилганда яримгидрат CаСО4 0,5 Ҳ2О (алебастр) га, ундан юқори температурада эса CаСО4 га айланади. Гипс суви қурий бошлаган кўл ва денгиз ҳавзаларида сулфат тузларининг чўкишидан пайдо бўлади. Гипс захиралари эса асосан гидротермал жараёнлар ҳамда ангидриднинг гидратлашиши натижасида ҳосил бўлади. Гипс қатламлари Ўзбекистоннинг Фарғона (Қувасой), Бухоро (Когон) ва Сурхондарё вилоятларида топилган; 2) Қурилиш гипси— CаСО4•5Ҳ2О — ҳавода тез бирикадиган ва тез қотадиган боғловчи модда; табиий гипсни 140—190° температурада пишириб олинади. Қовушоқ материаллар тайёрлашда, гипс-бетон, гипс-бетон буюмлар, кошинкор тошлар, бўёқлар ишлаб чиқаришда, тиббиётда (боғлов материаллари тайёрлашда), ҳайкалтарошликда, сувоқчилик ишларида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |