Gipsli tuproqlar
Гипсли тупроқлар - таркиби да ва горизонтларида гипс бўлган тупроклар. Г. қуруқ дашт, чала чўл ва чўл тупроқларида, шунингдек, шўрланган тупроқларда 10 см гача чуқурликда (гипс қатқалоқли тупроқлар) ва 50 см дан чуқурроқда (гипсли тупроқлар) учрайди. Ярим гидрат (CаСО40,5Ҳ2О), гидрат (CаСО4Ҳ,О) ва икки гидрат (CаСО42Ҳ2О) кўринишларда бўлади. Тупроқда Г.нинг миқдори 30% ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Хлоридлар (кўпинча Г. қатламлари билан бирга учрайди) иштирокида Г.нинг эрувчанлиги ортади. Шунинг учун тупроқда Г. миқдори 20% дан ошеа, экинларнинг сўлиш коэффициенти ҳам ортади. Оксидланиш-қайтарилиш жараёнида Г. маданий ўсимликлар учун заҳарли олтингугурт (П)-оксиди ва водород сулфид ҳосил қилади. Таркибида ёппасига Г. горизонтлари бўлган тупроқлар суғорилганда ўзанлар чўкиши ва шакли ўзгариши мумкин. Шунинг учун бундай тупроқлар ўзлаштирилганда Г.ли горизонт чуқурлиги ва қалинлигини ҳисобга олиш зарур. Шўртобли тупроқларниннг физик-кимёвий хоссаларини яхшилашда ва ўғит тарзида тупроққа гипс солинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |