Гипсометрик усул (юн. ҳйпсос -баландлик, метрео — ўлчайман) — географик хариталарда ер юзаси релефини горизонталлар ёрдамида тасвирлаш усулларидан бири. Хаританинг вазифаси, масштаби ва жой релефининг хусусиятига қараб, маълум баландликни белгилайдиган горизонталлар ёки изогипелар (мутлақ баландлиги бир хил бўлган нуқталарни туташтирувчи чизиқлар) ўтказилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил