Gipsotermometr
Гипсотермометр (юнонча: „ҳйпсос“ — баландлик ва термометр) ёки термобарометр — атмосфера босимини ўлчайдиган симобли асбоб. Ишлаш тарзи босим ўзгариши билан сувнинг қайнаш температураси ўзгаришига асосланган. Гипсотермометр ёрдамида сув буғининг температураси аниқланиб, қуйидаги формула асосида атмосфера босими р топилади:
п=760+т— 100/0,0375 мм. сим. уст.,
Бунда т — босим р даги сувнинг қайнаш температураси. Бу усул биринчи бор франсуз физиги ва кимёгари А. В. Рено томонидан таклиф этилган. Гипсотермометр асосан тоғли жойларнинг атмосфера босимини ўлчашда қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |