Гировертикал (гиро... ва вертикал), гироуфқ — уфқ текислиги ёки ҳақиқий вертикал йўналишини ҳамда бирор обект (мас, кема) нинг уфқ текислигига нисбатан оғиш бурчагини кўрсатадиган асбоб. Энг оддий Г.— шовун (учига залвар масса, мас, конуссимон металл бўлаги осилган режа ип.). У физик маятник деб аталади. Гироскоп, гиромаятник, гироинерсиал вертикал каби асбоблар ҳам ўзига хос Г. қисобланади. Г. кемалар ва учиш аппаратларида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил