Gistamin
Qiyofa
Гистамин (Ҳистаминум) — гистидин аминокислотаси ҳосиласи. Биоген аминларга киради. Тўқима гормони бўлиб, кучли биологик таъсирга эга. Ҳайвонлар ва одамнинг турли аъзо ва тўқималарида нофаол шаклда бўлади. Синтезлаб ҳам олинади. Анафилактик шок, яллиғланишлар ва аллергик реаксияларда (қаранг Аллергия) кўп ажралади. Меъда шиллиқ қаватидаги безларни қўзғатиб, шира ажралишини кучайтиради; майда қон томирларни кенгайтириб, қон оқишини тезлатади. Г. қон томирларнинг спастик қисқаришига қарши дори. Артериал босимни пасайтиради. Бронхлар силлиқ мушакларига спастик та'сир қилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |