Giulio Andreotti
Гиулио Андреотти (1919-йил 14-январ Рим, Италия — 2013-йил 6-май Рим, Италия) — Италиянинг 41-бош вазири, италиялик сиёсатчи.
| Гиулио Андреотти | |
|---|---|
|
| |
| Италия Бош вазири | |
| Президент | Гиованни Леоне |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
14-январ 1919-йил Рим, Италия Қироллиги |
| Вафоти |
6-май 2013-йил (94 ёшда) |
Фаолияти
Дастлаб, Андреотти Италиядаги Роме Ла Сапиэнза университетида таҳсил олган. 1972—1973, 1976—1979 ва 1989—1992-йилларда Италиянинг Бош вазири лавозимида фаолият юритган[1]. 1968—1972-йилларда Депутатлар палатасида Христиан-демократик партия фраксиясининг раиси вазифасида фаолиятини давом эттирган. 1995-йили мафия билан алоқадорликда айбланиб, судга ҳукм қилинган. 1946-йилда Гиулио Таъсис мажлиси аъзоси сифатида бош вазир котиби лавозимини эгаллаган ва 1953-йилга қадар шу вазифада қолган[2][3][4].
Андреотти Ватикан ва капиталистик тузумни қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, у Италия коммунистик партиясига қарши чиққан. Кучли иқтисодиётга эга Европа ҳамжамияти ривожланишининг тарафдори бўлган. Андреотти Италия Бош вазири лавозимига 7 марта сайланган. Маълумоти бўйича ҳуқуқшунос бўлса-да, фаолиятини журналистикадан бошлаган. Унинг муаллифлиги остида „Тарихни яратувчилар билан учрашув“ номли китоб чоп этилган. Бу китобда у Миср қироли Фаррухдан тортиб, Маргарет Тҳатчергача ҳикоя қилган[5].
Давлат арбоблари қаторида энг юқори даражага эга бўлган Андреотти жиноий таъқибга учраган ва Cоса Ностра билан ҳамкорлик қилишда айбланган. 1980-йилда айбловнинг ноҳақлигини исботлашга муваффақ бўлган[6].
Андреотти иқтисодий инқироз билан курашган, кўпгина италянларнинг ҳашаматли турмуш тарзини танқид қилиб, қаттиқ чоралар кўришга ҳаракат қилган. Андреотти бир оз вақтдан сўнг Италиядаги энг обрўли сиёсий партия бўлган Христиан-демократларнинг парламент фраксиясига раҳбарлик қилган, 1972-йилда эса биринчи бор мамлакат ҳукуматини бошқарган. Тез-тез рўй берувчи ҳукумат инқирозлари Италиянинг урушдан кейинги йиллардаги сиёсий анъанасига айланган. Урушдан кейинги 60 йил ичида қарийб 50 марта ҳукумат инқирози рўй берган. Андреотти бир неча бор ташқи ишлар вазири, ички ишлар вазири, иқтисодий режалаштириш вазири ва бош вазир лавозимларида фаолият юритган. Римликлар Андреоттини „қари тулки“ деб аташган. Кейинчалик, 1974-йил 23-ноябрдан 1976-йил 28-июлга қадар давлатнинг иқтисодиёти, ички ва ташқи савдо муносабатлари бўйича турли хил дастурлар яратган. 1983—1989-йилларда Италия Ташқи ишлар вазирлигида фаолият юритган. 1991-йилда президент Франcесcо Cоссига томонидан сенатор этиб сайланган ва 2013-йилга қадар шу лавозимда қолган.
1999-йилнинг март ойида Сицилиянинг пойтахти Палермода суд бўлиб ўтган. Прокурор „сиёсий обрўсидан мафияга ёрдам бериш учун фойдаланганлиги ва ундан пул ҳамда бошқа турдаги миннатдорчиликлар қабул қилганлиги“ учун 80 ёшли сиёсатчига ўн беш йиллик қамоқ жазосини талаб қилган. Андреотти ўзига қўйилган айбларни мутлақо рад этган. У суд маслаҳатчилари олдида ўзини ҳимоя қилувчи нутқ сўзлаган, прокурор эса айбланувчининг айбини тўлалигича исбот қилиб бера олмаган. Натижада 1999-йил 23-октябр куни суд Гиулио Андреоттидан мафияга алоқадорлик ҳақидаги айбловни олиб ташлаган ва у Италия Сенатининг умрбод аъзоси сифатида сиёсий мавқеини сақлаб қолган[7].
Шахсий ҳаёти
1945-йил 16-апрел куни Андреотти Ливиа Данесе билан турмуш қурган[8], уларнинг икки нафар ўғил ва икки нафар қиз фарзадлари бор; Ламберто, Марилена, Стефано ва Серена.
Вафоти
Андреотти 2013-йил 6-май санасида вафот этган. Италия сиёсати тарихида ҳеч ким Гиулио каби узоқ муддат бош вазирлик фаолиятини юритмаган[9]. Тҳе Неw Ёрк Тимес нашриёти сиёсацҳунос Андреоттининг бутун ҳаёти давомидаги фаолияти, шунингдек, вафоти ҳақида маълумот берган [10].
Манбалар
- ↑ „Гиулио Андреотти (ХВИИ Легислатура), Дати анаграфиcи э инcаричи“ (ит). Сенате оф тҳе Републиc (Италй). Қаралди: 2013-йил 6-май.
- ↑ Сассоон, Доналд. „Гиулио Андреотти обитуарй“. Тҳе Гуардиан (2013-йил 6-май). Қаралди: 2019-йил 4-январ.
- ↑ „Андреотти, тҳе 'Беэлзебуб' оф Италиан политиcс, диэс ат 94“. Франcе 24. Агенcе Франcе-Прессе (2013-йил 6-май). Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
- ↑ Cорнwелл, Руперт. „Гиулио Андреотти: Политиcиан wҳо доминатед тҳе Италиан сcене фор море тҳан ҳалф cентурй“. Тҳе Индепендент (2013-йил 7-май). Қаралди: 2019-йил 4-январ.
- ↑ Ирвинг, Р. Э. М. (Жулй 1976). "Италй'с Чристиан Демоcрац анд Эуропеан Интегратион". Интернатионал Аффаирс 52 (3): 400–416. дои:10.2307/2616553. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_интернатионал-аффаирс_1976-07_52_3/паге/400.
- ↑ Масcали, Антонелла. „Андреотти морто, ил трибунале диссе: 'Эббе раппорти органиcи cон ла мафиа'“ (ит). Ил Фатто Қуотидиано (2013-йил 6-май). Қаралди: 2019-йил 4-январ. „Тҳе cоурт реcогнизед ҳим гуилтй оф мафиа-релатед cримес унтил ат леаст 1980, бут тҳере wас но прооф оф ҳис релатионшип wитҳ организед cриме афтер 1980.“.
- ↑ „ХХ аср: тақдирларда акс этган тарих (Шуҳрат Эргашев)“. китобхон.cом. 2024-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-июл.
- ↑ Риззо. „Морта Ливиа Данесе ла ведова ди Гиулио Андреотти фунерали ил 31 луглио а Рома“ (ит). НеwсИталиане.ит (2015-йил 31-июл). 2015-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-январ.
- ↑ „Гиулио Андреотти: Эх-Италиан приме министер диэс“. ББC Неwс (2013-йил 6-май). Қаралди: 2013-йил 6-май.
- ↑ Таглиабуэ, Жоҳн. „Гиулио Андреотти, Премиэр оф Италй 7 Тимес, Диэс ат 94“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2013-йил 6-май). Қаралди: 2013-йил 6-май.