Гиза — Миср (Қоҳира яқини)даги меъморий ёдгорликлар сақланган шаҳар. Қад. Мисрнинг Мемфис шаҳри ҳудудида Миср фиръавнлари Хеопс, Хефрен ва Микеринларга атаб барпо этилган эҳром (пирамида)лар ансамбли (милоддан аввалги ИИИ аср).

Шаҳар

Гиза
арабча: مدينة الجيزة‎‎

=

'

Майдон

- Бутун
- Сув (%)


Расмий тил(лар)

араб тили

Вақт минтақаси

УТC {{{ФСУТC}}}

Энг улкан иншоот Хеопс эҳроми (баландлиги 146,6 м, томонлар асоси 233 м, меъмори Хемиун) оҳактош бўлаклари (оғирлиги 2,5 т дан 30 т гача, ҳаммаси тахминан 2300 минг дона) билан қопланган: Хефрен эҳроми (оҳактош, баландлиги 143,5 м, томонлар асоси 215,25 м) яқинидаги ибодатхонанинг ҳашаматли зали қиррали устунлар билан безатилган. "Катта сфинкс" (уз. 57 м, баландлиги 20 м, милоддан аввалги ИИИ аср) қояларда жойлашган. Микерин эҳроми (баландлиги 62 м, томонлар асоси 108,4 м) "Дунёнинг етти мўъжизаси" таркибига кирган. Ҳар бир эҳромга шарқдан ибодатхоналар туташган бўлиб, улар ўтиш йўллари орқали бир-бири билан боғланган. Ибодатхонамақбаралар (аслзодаларнинг 2-6-сулолалари дафн этилган 7 мингдан ортиқ қабрлар жойлашган), кичик эхромлар, мастабалар бор.

Ғизо, Ал-Ғизо, Ғизаҳ — Мисрдаги шаҳар, Нил дарёси соҳилида, Қоҳира шаҳри яқинида жойлашган. Ғизо муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,2 млн. киши (1996). Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Мамлакатнинг муҳим савдо (асосан, ғалла савдо-си) маркази. Тамаки, радиотехника ва машинасозлик саноати корхоналари мавжуд. Шаҳардан жан.-ғарбда дунёга машҳур қад. Миср эҳромлари — Хеопс (баландлиги 146,6 м), Хефрен, Микерин, шунингдек, Катта Сфинкс (ҳаммаси милоддан аввалги 3-минг йилликнинг 1-ярми) сақланган. Туризм ривожланган.

Адабиётлар