Gizlar
Гизлар (Гуисе) - Франсиядаги аристократлар уруғи, Лотарингия герсоглари хонадонининг ён тармоғи. Асосий вакиллари: Франсуа Гиз (1519— 63) —Месни император Карл В қўшинларидан мудофаа қилишда (1552), инглизлардан Калени олишда (1558) шухрат қозонган, диний урушларнинг бошланғич даврида католиклар қўшини қўмондони; Генрих Гиз (1550—88), Франсуа Гизнинг ўғли — Варфоломей туни (1572) ташкилотчиларидан бири, Генрих ИИИ ни ағдариб, тахтга Г.ни ўтқазишга интилган Католиклар лигаси бошлиғи. Генрих ИИИ фармонига кўра қатл этилган. Диний урушлар тугаши билан Г. мавқеи пасайган. ХВИИ аср охирига келиб эса Г. хонадонидан ҳеч ким қолмаган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |