Gladiolus
Гладиолус (Гладиолус Л.) — савсаргулдошлар (савсаргуллилар оиласи)га мансуб туганак пиёзли кўп йиллик, манзарали ўсимлик. 200 га яқин тури бор. Ўрта Осиёда 3 тури ўстирилади. Экма Г.нинг 8 мингга яқин нави бор. Пояси тик, деярли шохламайди, бўйи 40—200 см. Барги тоқ пацимон, пояда икки қатор бўлиб жойлашади. Гули карнай шаклида, сал қўш лабли ва букилган найсимон, 20 см келади. Гуллари поя учида бир қатор, баъзан икки қатор ўрнашади (гул поясидаги гулларнинг сони 25 тагача бўлади). Март—апрелда экилади, июндан августгача (январ—февралда тувакларга ўтқазилгани апрел—майда) очилади. Эртагиси 80, кечкиси 90 кунда очилади. Г. экиладиган ер кузда 35— 40 см чуқурликда ҳайдалиб, гектарига 80—100 т гўнг ёки компост, 250– 300 кг фосфорли, 120– 150 кг калийли ўғит, баҳорда экиш вактида 250– 300 кг азотли ўғит солинади. Кузда туганакпиёзи пўстидан тозаланиб, совуқ сувда ювиб қуритилади, сўнгра ертўлада 4—5° ҳароратда сақланади. Ўзбекистонда Г.нинг канада (Канаду), минерва (Минера), монсоер (Монсоуэр), пикарди (Пиcарди) навлари ўстирилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |