Гладwйн Жебб (инглизча: Ҳуберт Милес Гладwйн Жебб; талаффузи: Гледуин Жеб, 25-апрел 1900 – 24-октябр 1996) – Бирлашган Қироллик давлат арбоби. БМТ бош котиби вазифасини бажарувчи (1945-1946).

Ҳуберт Милес Гладwйн Жебб, 1-чи Гладwйн барони
инглизча: Ҳуберт Милес Гладwйн Жебб, 1ст Барон Гладwйн
талаффузи: Хуберт Майлз Гледуин Жеб
 БМТ бош котиби в. б.
Мансаб даври
1945-йил 24-октябрдан – 1946-йил 2-февралгача
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Вориси Трйгве Лиэ
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 25-апрел 1900-йил
Ёркшир, Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Вафоти 24-октябр 1996-йил(1996-10-24)
(96 ёшда)
Саффолк, Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Мукофотлари
Muqaddas Mixail va Muqaddas Georgiy ordeni sohibi
Bani ordeni sohibi Faxriy legion ordeni

Биографияси

Сандройд мактаби ва Этон коллежида ўқиган. Тарих бўйича Оксфорд биринчи даражали имтиёзли дипломга эга[1]. 1924-йилда Британия Дипломатик хизматига кирди ва Теҳронда хизмат қилди. Гаролд Николсон ва Вита Саквилл-Вест билан танишди. Кейинчалик Римдаги элчихонада ва Британия Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган, Дипломатик хизмат раҳбарининг шахсий котиби бўлган[2].

1929-йилда Жебб Синти Ноблга уйланди. У қурол ишлаб чиқарувчи сер Андреw Нобленинг набираси эди. Эр-хотиннинг учта фарзанди бор[3].

1939-1945-йиллардаги уруш даврида Жебб Ташқи ишлар вазирлигини тарк этиб, 1940-йилдан 1942-йилгача бўлган махсус операциялар бўлимининг марказий ижрочи директори лавозимида ишлаган. Ташқи ишлар вазирлигига қайтиб келганида, Жебб Мадагаскарга лавозимга тайинланишини сўради, аммо бу ариза рад этилди. Ғазначиликка иқтисодий таълим олиш учун юборилди[4].

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Жебб 1945-йил августида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тайёрлов комиссиясининг Ижрочи котиби бўлиб ишлаган. 1945-йилнинг октябридан 1946-йилнинг февралигача Бош котиб вазифасини бажарувчи бўлган[5].

Жебб БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзо давлатидан келган ягона БМТ Бош котиби бўлиб қолмоқда[6].

Лондонга қайтиб келган Жебб Ташқи ишлар вазирлигининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўйича маслаҳатчиси (1946–1947) лавозимида ишлаган. Брюссел Шартномаси Доимий Комиссиясида Буюк Британия номидан элчи даражасида вакиллик қилган[7].

Жебб 1996-йил 24-октябрда 96 ёшида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топганининг 51 йиллигида вафот этди. Суффолкдаги Брамфилд қабристонида дафн этилган.

Манбалар

  1. ↑ Сеан Греэнwоод, Титан ат тҳе Фореигн Оффиcе: Гладwйн Жебб анд тҳе шапинг оф тҳе модерн wорлд (Леиден: Мартинус Нижҳофф Публишерс, 2008), пп. 5–18
  2. ↑ Сеан Греэнwоод, Титан ат тҳе Фореигн Оффиcе: Гладwйн Жебб анд тҳе шапинг оф тҳе модерн wорлд (Леиден: Мартинус Нижҳофф Публишерс, 2008), пп. 5–18
  3. ↑ Сеан Греэнwоод, Титан ат тҳе Фореигн Оффиcе: Гладwйн Жебб анд тҳе шапинг оф тҳе модерн wорлд (Леиден: Мартинус Нижҳофф Публишерс, 2008), пп. 5–18
  4. ↑ Ҳаррисон, Э.Д.Р. (Април 1999). „Бритиш Субверсион ин Френч Эаст Африcа, 1941-42: СОЭ'с Тодд Миссионс“. Тҳе Энглиш Ҳисториcал Ревиэw (Вол. 114, Иссуэ 456). Охфорд Университй Пресс. Қаралди: Оcтобер 15, 2023.
  5. ↑ „Ҳуберт Милес Гладwйн Жебб Гладwйн | Бритиш дипломат“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2019-йил 12-феврал.
  6. ↑ „Ҳуберт Милес Гладwйн Жебб Гладwйн | Бритиш дипломат“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2019-йил 12-феврал.
  7. ↑ „Ҳуберт Милес Гладwйн Жебб Гладwйн | Бритиш дипломат“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2019-йил 12-феврал.