Gladys Arnold
Гладйс Арнолд (1905-йил 5-октабр — 2002-йил 29-сентябр) – Канаданинг Саскачеван штатидаги Макун шаҳрида туғилган. Касби журналист[1].
Таржимаи ҳоли
Арнолд 1905-йилда Макун шаҳрида туғилган[2]. У 1925-йилда ўқитувчилик дипломини олган. Ўша йилнинг ўзида Саскачеваннинг чекка Амулет қишлоғидаги кичик мактабга ишга қабул қилинган. Арнолд у ерда 1926-йилнинг январ ойидан бошлаб 1927-йилнинг декабр ойигача расмий ишлаган. Кейинчалик у бизнесни ўрганиш учун Виннипегга кўчиб ўтган.
Фаолияти
Урушдан олдинги йилларда
Бизнес коллежини тамомлагач, Гладйс стенография ўқитувчиси бўлиб ишга қабул қилинади. У 1930-йилда Регина Леадер-Пост газетасида муҳаррир котиби лавозимида фаолият бошлаган. Шунингдек, ўша ташкилотда мухбир даражасига эришган. 1934-йилда Арнолд аёллар саҳифаси муҳаррири лавозимига кўтарилган ва ўзи шу мавзудаги рукн очган. Гладйс у рукнда сайлов ҳуқуқи, социализм ва пасифизмга бўлган иштиёқи, шунингдек, бўяниш, мода ва ғийбат каби анъанавий аёллар саҳифалари мавзулари ҳақида ёзган. Арнолд ўзининг „Оне Wоманъс Wар“ деб номланган хотирасида журналист сифатида Европага кўчиб ўтиш истаги ҳақида ёзади.
Регина Леадер-Пост газетасининг ёш мухбири сифатида мен 1935-йилда Европага бориб, бир йилга яқин қолиш ниятида эдим. Менинг кетишим сабабини икки сўз билан изоҳлаш мумкин: сиёсий қизиқиш. Саскачевандаги депрессия давридаги қурғоқчилик ва ишсизликни бошидан кечирган йигирма ёшлардаги одамларимиз билан социализм, коммунизм, фашизм ва демократиянинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида қизғин баҳслашар, бир миллиондан ортиқ канадаликлар нима учун иш топа олмаганига жавоб излардик. Саскачеванда бу атамаларни бевосита учратиш қийин эди. Аммо, Европада биз, албатта, баъзи жавобларни топамиз.
Леадер-Пост Арнолдни тажрибасиз деб билар эди. Унинг муҳаррири Боб Макрей 1936-йилда унга ёзган мактубида шундай деган: „Ўқувчиларимизнинг фақат бир қисми иқтисод ва ташқи сиёсатга қизиқади. Улар кўпроқ севги, озиқ-овқат, кино, кийим-кечак ва оилавий ишлар билан шуғулланишади“. Ўша йилнинг охирида Гладй Cанадиан Пресс нашригаа Париждаги мухбир бўлиб қўшилди[3]. Кейинги тўрт йил ичида у Австрия, Белгия, Чехословакия, Франсия, Германия, Венгрия, Италия, Швейсария ва Испания фуқаролар уруши пайтида Испания чегарасидан хабар берди[4].
Уруш йиллари
Гладй 1939-йилда Иккинчи жаҳон уруши бошланганда Франсиядаги ягона канадалик мухбир эди[2]. Арнолд фашистлар бостириб киришидан бир кун олдин Парижни тарк этган[5]. Минглаб қочқинлар Арнолд билан бирга жанубга кетишади. У эса фурсатдан фойдаланиб, улардан интервю олган. Мамлакат ҳукумати ва инфратузилмаси қулаши билан Арнолд ҳикояларни почта орқали юборишга ҳаракат қилади. Аммо уларнинг ҳеч бири манзилига етиб бормаган. Арнолд ўзининг ҳикояларини сензурадан ўтказишга уриниб, нашрдан олдин Франсия ҳукуматини топишга ҳаракат қилади. У Бордога етиб келганида, Британия элчихонаси Гладйга мамлакатни тарк этишни айтади. У қочқинлар кемасига ўтиради ва охир-оқибат Лондонда хавфсизлик ва почта хизматларини топади[6].
Арнолд 1941-йилда франсуз ахборот хизматида ишлаш учун хоҳишига кўра журналистикани тарк этган.
Урушдан кейинги йиллар
Урушдан кейин Гладй Франсиянинг Оттавадаги элчихонасига ишга қабул қилинди. У ерда 1971-йилда нафақага чиққунга қадар ахборот хизматини бошқарган. Арнолд 2002-йил 29-сентябрда Саскачеваннинг Регина шаҳрида вафот этган.
Библографияси
- Арнолд, Гладйс. Оне Wоман'с Wар: А Cанадиан Репортер wитҳ тҳе Фреэ Френч. Торонто: Жамес Лоример & Cомпанй, 1987. ИСБН 978-0-88862-875-6.
Манбалар
- ↑ „АРНОЛД, ГЛАДЙС (1905–2002)“. Тҳе Энcйcлопедиа оф Саскатчеwан. 2016-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-октябр.
- ↑ 2,0 2,1 Полисчук, Ҳеатҳер. „Гладйс Арнолд росе фром сеcретарй то Сеcонд Wорлд Wар cорреспондент“. Регина Леадер-Пост (2017-йил 24-май). Қаралди: 2020-йил 25-октябр.
- ↑ Арнолд, Гладйс. Оне Wоман'с Wар. Торонто: Жамес Лоример & Cомпанй, 1987 — 4-бет.
- ↑ „Гладйс Арнолд“. Университй оф Регина. 2022-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-октябр.
- ↑ Арнолд, Гладйс. Лондон 'Лоокед Лике Ҳеавен' Афтер Слоw Флигҳт Фром Парис. Леадер-Пост (1940-йил 24-июн).
- ↑ Арнолд, Гладйс. Оне Wоман'с Wар. Торонто: Жамес Лоример & Cомпанй, 1987 — 48–69-бет.