Gleb Vaxmistrov
Глеб Борисович Вахмистров (1920–1994) – Совет Армияси подполковниги, синов учувчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1976).
| Глеб Вахмистров | |
|---|---|
| Таваллуди |
18-август 1920-йил Тошкент |
| Вафоти |
19-июл 1994-йил Нижний Новгород |
| Фуқаролиги |
|
| Хизматдаги йиллари | 1941–1958 |
Ҳаёти
Глеб Вахмистров 1920-йил 18-августда Тошкентда таваллуд топган. Болалиги ва ёшлиги Москвада ўтган. 1938-йилда мактабнинг 10-синфини, 1941-йилда Москва торф институтининг учта курсини тугатган. 1941-йил декабрда Қизил Армия сафига чақирилган. 1944-йилда Жуковский номидаги Ҳарбий-ҳаво кучлари муҳандислик академиясини, 1945-йилда Сасоводаги 3-ҳарбий авиация бошланғич учувчиларни тайёрлаш мактабини ва 1947-йилда Сталинград ҳарбий авиация учувчилар мактабини тамомлаган. 1947–1950-йилларда Ногинскдаги фуқаро авиацияси илмий-тадқиқот институти 4-дирекциясининг синов учувчиси бўлиб хизмат қилган. Глеб реактив қирувчи самолётларни синовдан ўтказишда қатнашган[1].
Вахмистров 1950–1953-йилларда Амурдаги Комсомолскда 125-сонли авиация заводини ҳарбий қабул қилиш бўйича синов учувчиси бўлган. „МиГ-15бис“ серияли реактив қирувчи самолётларининг синов учувчиси бўлган. 1953–1958-йилларда Горкий авиация заводида синов учувчиси бўлиб хизмат қилган. „МиГ-17“, „МиГ-19“ қирувчи самолётларини, шунингдек уларнинг турли хил модификацияларини синовдан ўтказган. Глеб Борисович 1958-йил июл ойида подполковник унвони билан захирага ўтказилди, шундан сўнг Горкий авиация заводида синов учувчиси бўлиб ишлади. У товушдан тез учувчи „МиГ-19“, „МиГ-21“, „МиГ-25“ қирувчи самолётларини синовдан ўтказган[2].
Синов учувчиси Глеб Вахмистров СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1976-йил 29-мартдаги фармони билан „Янги самолёт технологиясини синовдан ўтказишда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун“, „Олтин юлдуз“ медали, Ленин ордени ҳамда Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
Глеб 1978-йилда ишини тарк этди, шундан сўнг 1991-йилгача Горкий авиация заводининг конструкторлик бюросида муҳандис бўлиб ишлади. Нижний Новгородда яшаган. Борисович 1994-йил 19-июлда вафот этди ва Нижний Новгороднинг Қизил қабристонига дафн қилинди.
Подполковник Глеб СССРда хизмат кўрсатган синов учувчиси (1966). У иккита Ленин ордени, Октябр инқилоби ва Қизил Юлдуз ордени, шунингдек, бир қатор медаллар билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Вахмистров, Глеб Борисович“. Қаралди: 2023-йил 3-ноябр.
- ↑ „Глеб Вахмистров“ (ру). Герои страны.