Gledichiya
Гледичия, тикандарахт (Гледицҳиа) — бурчоқдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Барги қўш пацимон мураккаб. Гуллари бир жинсли., актиноморф, майда, кўкиш, барг қўлтиғидан чиққан бошоқсимон чочоқ тўпгулда жойлашган. Дуккаги йирик, узун, жигарранг, Шимолий ва Жанубий Америкада, Жанубий Осиёда ва Африка тропикларида 12 тури маълум. Шимолий Америкадан келиб чиққан тиканли Г. (Г. триcантҳос) Ўрта Осиё, Кавказ, Қримда экилади. Тез усади, бўйи 40 м гача бўлади. Май—июнда гуллайди; қурғоқчиликка чидамли, қаттиқ тиканли, яшил девор ҳосил қилиш учун экилади. Г.нинг гули нектарга бой.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |