Gliklazid
Гликлазид
| |
| Систематик (ИУПАC) номи | |
| Н-(ҳехаҳйдроcйcлопента[c]пйррол-2(1Ҳ)-йлcарбамойл)-4-метҳйлбензенесулфонамиде | |
| Идентификаторлар | |
| CАС рақами | |
| АТК коди | ? |
| ПубЧем | ? |
| Кимёвий маълумот | |
| Формуласи | C15Ҳ21Н3О3С |
| Мол. массаси | 323.41 г·мол−1 |
| Синонимлари | Диамиcрон, Диапрел, Азукон[1] |
| Фармакокинетик маълумот | |
| Биофойдалилик | ? |
| Метаболизм | метилгидроксигликлазид ва карбоксигликлазидга ко'ринишида |
| Яр. парч. даври | 10.4 соат |
| Экскреция | ? |
| Терапевтик тавсиялар | |
| Ҳомиладорлик кат. |
тавсия этилмайди |
| Қонуний статуси | |
| Қабул қилиш | Таблетка коринишида |
Гликлазид сулфонилурия гуруҳидан оғиз орқали қабул қилинадиган гипогликемик антидиябетик фаол моддадир, у бошқа шунга ўхшаш бирикмалардан эндоциклик боғланишга эга бўлган Н-ўз ичига олган гетероциклик ҳалқа билан ажралиб туради.Гликлазид Лангерганс оролчаларининг б-ҳужайралари томонидан инсулин секрециясини рағбатлантириш орқали қондаги глюкоза даражасини пасайтиради. Инсулин даражасининг ошиши ва овқатдан кейин C-пептид секрецияси икки йиллик даволанишдан кейин ҳам сақланиб қолди.
Гликлазид ушбу метаболик хусусиятлардан ташқари гемоваскуляр хусусиятларга ҳам эга.
Ножўя таъсирларига гипогликемия, қусиш, қорин оғриғи, тошма ва жигар муаммоларини ўз ичига олиши мумкин[2][3]. Буйрак ёки жигар муаммолари бўлган ёки ҳомиладор бўлганлар томонидан фойдаланиш тавсия этилмайди[2][3]. Гликлазид сулфонилурия гуруҳидаги дорилар гуруҳига киради[3].
Фармакодинамикаси
Инсулин ажралиб чиқишига таъсири:
2-типдаги диабетда гликлазид глюкозага жавобан инсулин секрециясининг биринчи авж олишини тиклайди ва инсулин секрециясининг иккинчи фазасини оширади. Овқат истеъмол қилиш ёки глюкоза билан қўзғатилган рағбатлантиришга жавобан инсулин жавоб секрециясини сезиларли кучайиши кузатилади[4].
Гемоваскуляр хусусиятлари:
Гликлазид диабет асоратлари билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган қуйидаги иккита механизм ёрдамида микротромбозни қисқартиради:
- тромбоцитларни (бета тромбоглобулин, В2 тромбоксан) фаоллаштириш маркерлари қисқаргани ҳолда тромбоциларнинг агрегациясини ва адгезиясини қисман сусайтирилиши;
- плазминоген тўқима активаторининг фаоллиги ошгани ҳолда томирлар эндотелийсининг фибринолитик фаоллигига таъсир кўрсатилиши.
Фармакокинеткаси
Сўрилиши
Плазмада модданинг даражаси дастлабки 6 соат мобайнида босқичма-босқич кўпайиб боради ва юборилганидан сўнг олтинчидан ўн иккинчи соатгача сақланиб қоладиган қийматга етади. Бунда пациентлар орасида паст ўзгарувчанлик (вариабеллик) қайд этилади. Гликлазид тўлиқ сўрилади. Овқат истеъмол қилиш сўрилиш тезлиги ёки даражасига таъсир кўрсатмайди.
Тақсимланиши
Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 95 % ни ташкил этади. Тақсимлаш ҳажми тахминан 30 литрни ташкил этади.
Ажралиб чиқиши модификацияланган 60 мг таблеткакунига бир марта қабул қилинганидан сўнг гликлазиднинг плазмадаги самарали консентрацияси 24 соат давомида сақланиб туради.
Биоўзгариши
Гликлазид асосан жигарда метаболизмга учрайди ва организмдан сийдик билан чиқарилади; сийдикда ўзгармаган ҳолда 1 % дан камроқ учрайди. Плазмада фаол метаболитлар аниқланмаган.
Чиқарилиши
Гликлазиднинг ярим чиқарилиш даври 12 ва 20 соат оралиғида бўлади.
Пропорсионаллиги/тескари пропорсионаллиги
120 мг гача юборилган доза ва вақт давомида консентрациянинг эгри чизиғи остидаги майдони ўртасида бир текис нисбат кузатилади.
Ножўя тасирлари
Жигар томонидан бузилишлар
Жигар фаолиятини тери ва кўзлар сарғайишини келтириб чиқариши мумкин бўлган бузилиши ҳақида айрим хабарлар қайд этилган. Бундай симптомлар пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Симптомлар одатда дорини қабул қилиш тўхтатилганида йўқолади. Шифокорингиз даволашни тўхтатиш кераклигини аниқлайди.
Тери томонидан бузилишлар
Тошма, қизариш, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши каби терида юз берадиган реаксиялар ҳақида хабарлар мавжуд (қовоқлар, юз, лаблар, оғиз, тил ва томоқ каби тўқималарнинг тезда шишиб кетиши нафас олишнинг қийинлашишига олиб келиши мумкин). Тошма ривожланиб, пуфакчаларни кенг тарқалишига ёки терини кўчишига сабаб бўлиши мумкин.
Камдан-кам ҳолларда оғирўта сезувчанлик реаксияларнинг (Друг Реактион wитҳ Эосинопҳилиа анд Сйстемиc Сймптомс, ДРЕСС) белгилари: аввалига гриппга ўхшаш симптом ва юзда тошма кўринишидаги, сўнгра эса юқори ҳароратда узоқ муддатли тошма кўринишидаги белгилар қайд этилган.
Қон томонидан бузилишлар
Терини очариши, узоқ давом этадиган қон кетиши, кўкаришлар, томоқда оғриқ ва юқори ҳароратни келтириб чиқариши мумкин бўлган қонда ҳужайралар (масалан, тромбоцитлар, қизил ва оқ қон ҳужайралари) сонини камайиши ҳақидаги хабарлар келиб тушмаган. Ушбу симптомлар одатда даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар
Қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, меъда фаолиятини бузилиши, диарея ва қабзият. Ушбу таъсирлар ДИАБЕТОН МР 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар тавсияларга мувофиқ овқат билан қабул қилинганида камаяди.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Қисқа вақт давомида, айниқса даволаш бошланишида кўриш қобилиятига таъсир этиши мумкин. Ушбу таъсир қонда қанд миқдори ўзгариши билан боғлиқ.
Сулфонилмочевина гуруҳидаги бошқа препаратларида бўлгани каби қуйидаги нохуш ҳолатлар: қон ҳужайралари сонини сезиларли ўзгаришлари ва қон томир деворларини аллергик яллиғланиши ҳолатлари, қонда натрий миқдорини пасайиши (гиронатриемия), жигар фаолиятини бузилиши симптомлари (масалан, сарғайиш) қайд этилган бўлиб, улар кўпчилик ҳолатларда сулфонилмочевина гуруҳидаги препаратлар бекор қилинганидан кейин йўқолган, аммо айрим якка ҳолатларда ҳаёт учун хавфли бўлган жигар етишмовчилигига олиб келиши мумкин.
Метаболизми
Гликлазид одамларда бир нечта фаол бо'лмаган метаболитларга, асосан метилгидроксигликлазид ва карбоксигликлазидга қадар кенг метаболизмга учрайди. CЙП2C9 инсон жигар микросомаларида гидроксигликлазид ҳосил бо'лишида ва ин витро рекомбинант П450с панелида иштирок этади[5][6]. Аммо гликлазиднинг фармакокинетикасига асосан CЙП2C9 генетик полиморфизми о'рнига CЙП2C19 генетик полиморфизми та'сир қилади[7][8].
Манбалар
- ↑ , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. „Глиcлазиде - Другс.cом“. www.другс.cом.
- ↑ 2,0 2,1 (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-22 санасида [ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20220922022052/ҳттпс://www.медиcинес.орг.ук/эмc/медиcине/31089 архивланган) „Глиcлазиде Аccорд-УК 30мг Пролонгед-релеасе Таблец - Суммарй оф Продуcт Чараcтеристиcс (СмПC)“]. (эмc) (12-феврал 2021-йил). 2022-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-июн.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Бритиш Натионал Формуларй : БНФ 69, 69, Бритиш Медиcал Ассоcиатион, 2015 — 474-бет. ИСБН 9780857111562.
- ↑ „Диабетон 60 мг“. Меду.уз. Қаралди: 11-июн 2022-йил.
- ↑ Риэуторд, А; Ступанс, И; Шенфиэлд, ГМ; Гросс, АС (1995). „Глиcлазиде ҳйдрохйлатион бй рат ливер миcросомес“. Хенобиотиcа. 25-жилд, № 12. 1345–54-бет. дои:10.3109/00498259509061922. ПМИД 8719909.
- ↑ Эллиот, Давид Ж.; Леwис, Бенжамин C.; Гиллам, Элизабетҳ М. Ж.; Биркетт, Доналд Ж.; Гросс, Аннетте С.; Минерс, Жоҳн О.; Минерс, ЖО (2007). „Идентифиcатион оф тҳе ҳуман cйточромес П450 cаталйсинг тҳе рате-лимитинг патҳwайс оф глиcлазиде элиминатион“. Бритиш Жоурнал оф Cлиниcал Пҳармаcологй. 64-жилд, № 4. 450–7-бет. дои:10.1111/ж.1365-2125.2007.02943.х. ПМC 2048545. ПМИД 17517049.
- ↑ Зҳанг, Йифан; Си, Даёнг; Чен, Хиаоян; Лин, Нан; Гуо, Йингжиэ; Зҳоу, Ҳуи; Зҳонг, Дафанг (2007). „Инфлуэнcе оф CЙП2C9 анд CЙП2C19 генетиc полйморпҳисмс он пҳармаcокинетиcс оф глиcлазиде МР ин Чинесе субжеcц“. Бритиш Жоурнал оф Cлиниcал Пҳармаcологй. 64-жилд, № 1. 67–74-бет. дои:10.1111/ж.1365-2125.2007.02846.х. ПМC 2000619. ПМИД 17298483.
- ↑ Ху, Ҳ; Wиллиамс, К М; Лиауw, W С; Муррай, М; Дай, Р О; МcЛачлан, А Ж (2009). „Эффеcц оф Ст Жоҳн'с wорт анд CЙП2C9 генотйпе он тҳе пҳармаcокинетиcс анд пҳармаcодйнамиcс оф глиcлазиде“. Бритиш Жоурнал оф Пҳармаcологй. 153-жилд, № 7. 1579–86-бет. дои:10.1038/сж.бжп.0707685. ПМC 2437900. ПМИД 18204476.