Glikogen
Гликоген (юн. глйкйс — ширин ва генес — туғилган) — кўп тармоқли полисаҳарид; молекуласи а-Д-глюкопираноза қолдиқларидан иборат аморф маҳсулот. Мол. м. 106-109. Тузилиши жиҳатидан крахмалга ўхшайди. Тирик организмда ўсимликлардаги крахмал каби функсияни бажаради. Кўпчилик тирик организмларнинг тез сафарбар қилинадиган энергия ресурси. Г. умуртқалиларнинг асосан жигари (2—6%) ва мускуллари (2%)да тўпланади. Ачитқилар, айрим замбуруғлар ва сув ўтларида, маккажўхорининг айрим навлари донларида ҳам топилган. Г.нинг парчаланиши — гликогенолиз фосфоролитик (фосфорилаза ферменти таъсирида) ва гидролитик (амилаза ферменти таъсирида) йўл билан амалга ошади. Г. фосфорилазаси маҳсулоти — глюкозо-1 -фосфат фосфоглюкомутаза таъсирида изомерланиб, глюкоза-6-фосфатга айланади. Умуртқалилар жигарида глюкозо6-фосфатнинг анча қисми глюкозо-6фосфатаза билан гидролизланиб, эркин глюкоза ҳосил қилади ва қонга ўтади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |