Гликолиз (юн. Cлйлйс — ширин ва лйсис — парчаланиш) — углеводлар (асосан глюкоза)тт сут кислотасигача анаэроб парчаланиш жараёни; бижғишнинг бир тури. Г.да ажралиб чиққан энергия аденозинтрифосфат (АТФ) нинг фосфат боғлари энергиясига айланади. Бу жараёнда 6 углеродли қанд — Д-глюкоза ҳужайранинг асосий "ёнилғи"си ҳисобланади. Г.да гомоферментатив сут кислотали ва спиртли бижғиш муҳим аҳамиятга эга. Биринчи ҳолда 6 углеродли глюкоза 2 молекула 3 углеродли сут кислотасигача парчаланади. Г.нинг бу хили кўпчилик микроорганизмлар ва юксак ҳайвонлар, жумладан сут эмизувчилар организмида содир бўлади. Спиртли бижғишда 6 углеродли глюкоза молекуласи 2 та 2 углеродли этанол (С2Н5ОН)га в 2 молекула углерод (1У)-оксид (СО2) гача парчаланади. Г. жараёни 2 босқичда амалга ошади. 1-босқичда оддий қандлар тўпланади ва улар глицериналде-гидфосфатга айланиб, АТФ сарф бўлади; 2-босқичда оксидланиш-қайтарилиш реаксияси туфайли АТФ ҳамда сут кислотаси ҳосил бўлади. Г.нинг кетма-кет реаксияларини 11 та фермент катализлайди. Бу ферментларни эриган ҳолда ажратиб олиш мумкин. Г.нинг тайёргарлик босқичида ҳар хил углеводлар АТФ ҳисобига фосфорланади ва глицериналдегид-3-фосфат ҳосил бўлади. Г.нинг 2-босқичи ҳамма углеводлар учун умумий бўлиб, унда АДФ оксидланиш-қайтарилиш реаксияларида энергия жамғарилиши туфайли АТФ гача фосфорланади. Г. кетма-кет борадиган 3 хил реаксиялар: глюкоза-углерод скелетининг бузилиб сут кислотаси ҳосил бўлиши; анорганик фосфат нинг АТФ нинг охирги гуруҳига айланиши; оксидланиш-қайтарилиш реаксиялари, яъни электронлар ўтказиш йўлидан иборат. Г.да глюкоза молекуласидаги кимёвий энергиянинг жуда оз қисми ажралади. Кислородли босқичда глюкоза охирги маҳсулот — СО2 ва Н2О гача парчаланиб, анча кўп миқдордаги энергия ажралиб чиқади. Г.да нафас олишга нисбатан кам энергия ажралиши глюкозага ўхшаш мураккаб модда — сут кислотаси хрсил бўлиши билан боғлиқ. Шунинг учун сут кислотасининг оксидланиш даражаси глюкозанинг оксидланиш даражасига тенг . Мускуллар қисқарганда сут кислотаси кўпайиб, гликоген камаяди. Бу ҳол мускул қисқаришида Г. энергия манбаи бўлишини кўрсатади. Баъзан Г. захиралари билан ишлов берилганда ҳам мускул қисқараверади. Шу боисдан Г.нинг ўзи мускул қисқаришида ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас. Скелет мускуллари учун Г. асосий энергия манбаи ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил