Гликоллар (юн. глйкйс — ширин), алкандиоллар, икки атомли спиртлар — алифатик қаторнинг умумий формуласи СпН2п(ОН)2 бўлган қўш гидроксил гуруҳли органик бирикмалар. Энг оддий вакили этиленгликол НОСН2—СН2ОН. Ту-бан Г. — сув ва спиртда яхши эрийдиган рангсиз қовушқоқ суюкликлар, юқори Г. — спирт ва эфирда яхши, сувда ёмон эрийдиган қаттиқ моддалар.

Г. кимёвий хоссалари жиҳатдан бир атомли спиртларга ўхшайди. Г. ишкррий металлар ва уларнинг гидроксидлари билан гликолятлар, бир асосли карбон кислоталар, уларнинг ангидридлари ёки хлорангидридлари билан мураккаб моно- ва диэфирлар, икки асосли кислоталар ва уларнинг ҳосилалари билан мураккаб полиэфирлар, қуйи молекуляр икки асосли кислоталар ва уларнинг эфирлари билан сиклик бирикмалар ҳосил қилади. Г. тегишли дигалогенидларни ёки хлоргидринларни гидролиз қилиб, 1,2-Г. эса тегишли эпоксид ёки олефинлардан гидратация усулида олинади. Юксак Г.нинг мураккаб эфирлари эритувчилар ва пластификаторлар сифатида ишлатилади. Улар антифризлар, гидравлик суюқликлар олишда, Г. эфирлари синтезида, полиэфир смолалар и.ч.да қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил