Glikozidlar
Гликозидлар — молекулалари углевод билан бирор органик бирикма қолдиғи (агликон)нинг гликозид боғ орқали бирикишидан ҳосил бўлган органик моддалар. Уларнинг кўпчилиги кристалл, аччиқ таъм ва ўзига хос хидли бирикмалардир. Ўсимликларда кўп учрайди, уларда турли моддалар гликозид шаклига киради ва шу шаклда сақланади. Ҳайвонлар организмида ҳам гликозид борлиги аниқланган. Моддалар алмашинувида гликозиднинг аҳамияти беқиёс. Аччиқ бодом, ўрик, шафтоли, олхўрининг барги ва данагида бўладиган амигдалин; горчица ва хрендаги — синигрин; картошкадаги — соланин ҳамда ўсимликларни бўёвчи — антоцианинлар энг муҳим гликозид қаторига киритилади. Уларнинг айримлари (азонин, строфантин) тиббиёт амалиётида, айниқса юрак-томир касалликларида (юрак Г.и.) қўлланади. Ҳайвонлар миясидаги сереброзидлар ва стрептомицин антибиотиги ҳам гликозидга киради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |