Glisser
Qiyofa
Глиссер (франс. глиссер — сирпанмоқ) — тезюрар енгил кема. Корпусининг туби ясси, Всимон ёки ботиқ шаклда бўлиб, ёнида "редан" деб аталадиган чиқиғи бор. Г. тез юрганда вертикал кўтариш кучи (гидродинамик куч) пайдо бўлиб, чиқиғи сув бетига чиқади ва Г. сув юзида сирпангандай сузади. Кўпинча, Г.га енгил поршенли ички ёнув двигателлари, газ турбиналари ўрнатилади. Тезлиги 200 км/соат дан ошади. Спорт Г. ларига реактив двигателлар ўрнатилади, уларнинг тезлиги 300 км/соат дан юқори бўлади. Г. дан йўловчилар ташиш, сайр қилиш, спорт, қўриқчилик мақсадларида фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |