Glitseridlar
Глицеридлар, ацилглицеринлар — глицерин билан органик ёки минерал кислоталарнинг мураккаб эфирлари. Молекуладаги кислота қолдиғига қараб моно-, ди- ва триглицеридларга бўлинади. Глицеридларда изомерлар мавжуд бўлиб, бу улар таркибига кирувчи қолдиқларнинг жойлашувига боғлиқ. Анорганик кислоталар глицеридларидан нитрат кислота триглицериди — нитроглицерин катта аҳамиятга эга. Карбон кислоталарнинг глицеридлари ўсимлик ва ҳайвон ёғларининг таркибий қисмидир. Улар тегишли карбон кислоталарни глицерин билан этерификациялаб олинади.
Стеарин, олеин, палмитин кислоталарнинг глицеридлари озиқ-овқат ёғларининг эмулгатор ва стабилизатори, турли кремлар, пластификаторлар ва сурков мойлари, совун олишда хом ашё сифатида қўлланади. Нитроглицерин шифобахш дори ҳамда портловчи моддалар компонентидир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |